So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция
jamoa-muzokarasi-1

Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция

Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисидаги

98-конвенция

Женева, 1949 йил 1 июль Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош конференциясининг 32-Сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги  496-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1949 йилнинг 8 июнида ўзининг ўттиз иккинчи сессиясига тўпланиб,

жамоавий келишув ва бирлашиш ҳуқуқи принципларининг қўлланилишига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йил июль ойининг биринчи кунида қуйидаги «Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:

1-модда

  1. Меҳнаткашлар иш билан таъминланишида бирлашмалар эркинлигини чеклашга қаратилган ҳар қандай камситиш ҳаракатларига қарши тегишли ҳимоядан фойдаланадилар.
  2. Бундай ҳимоя қуйида кўзланган ҳаракатларга нисбатан янада масъулиятлироқ қўлланилади:

а) меҳнаткашни иш билан таъминлашда жамоат бирлашмасига қўшилмаслик ёки касаба уюшмаси аъзоси ҳуқуқидан воз кечиш шартини қўйиш;

  1. b) меҳнаткашни бирлашмага аъзо бўлгани учун ва бирлашма фаолиятида иш вақтидан ташқари, ёки иш берувчи розилиги билан иш вақтида иштирок этганлиги туфайли унга зиён етказиш ёки бўшатиш.

2-модда

  1. Меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлари ўз ташкилотларини тузишда, уларнинг фаолиятида ва бошқаришда бир-бири томонидан ёки бир-бирининг агентлари ёки аъзолари томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай аралашувга қарши тегишли ҳимоядан фойдаланадилар.
  2. Хусусан, ушбу модда мазмун-моҳиятига кўра, иш берувчилар ёки иш берувчиларнинг ташкилотлари ҳукмронлиги остида меҳнаткашларнинг ташкилотлари таъсис этилишига кўмаклашишга мўлжалланган, ёки меҳнаткашларнинг ташкилотларини маблағ ажратиш йўли билан, ёки бошқа йўл билан иш берувчилар ёки иш берувчилар ташкилотлари назорати остига қўйиш мақсадида қўллаб-қувватлашга мўлжалланган ҳаракатлар аралашув ҳаракатлари сифатида қаралади.

3-модда

Зарур ҳолларда, бирлашиш ҳуқуқининг ҳурмат қилинишини таъминлаш мақсадида, худди олдинги моддаларда таърифланганидек, миллий шароитга мос келадиган механизм тузилади.

4-модда

Жамоа шартномалари орқали иш билан таъминланиш соҳасидаги шарт-шароитларни тартибга солиш мақсадида, зарур ҳолларда, иш берувчилар ёки иш берувчиларнинг ташкилотлари ва меҳнаткашларнинг ташкилотлари ўртасидаги ихтиёрий музокаралар механизмининг тўла ривожланишига ва ундан самарали фойдаланишга кўмаклашиш ва рағбатлантириш учун миллий шароитга мос келадиган чора-тадбирлар кўрилади.

5-модда

  1. Ушбу Конвенцияда кўзда тутилган кафолатлар қуролли кучларга ва полицияга нисбатан қай даражада қўлланилиши миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланади.
  2. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 19-моддасининг 8-бандида баён этилган қоидаларга мувофиқ Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар қандай аъзоси томонидан ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши, мавжуд қонунларга, суд қарорларига, анъаналарга ёки шартномаларга салбий таъсир қилиши мумкин, деб ва бунинг оқибатида ушбу Конвенцияда кафолатланган ҳар қандай ҳуқуқдан қуролли кучлар ёки полиция шахсий таркиби фойдаланиши мумкин, деб қаралмайди.

6-модда

Ушбу Конвенциянинг таъсири давлат бошқарувида машғул бўлган давлат хизматчиларига нисбатан қўлланилмайди ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва мавқеларига зиён етказадиган мазмунда шарҳланмайди.

7-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

8-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

9-модда

  1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 2-бандига мувофиқ Халқаро Меҳнат Бюросинннг Бош директорига юбориладиган декларацияларда қуйидагилар кўрсатилади:

а) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришларсиз қўлланилишини зиммасига олиши;

  1. b) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришлар билан қўлланилишини зиммасига олиши ва шу ўзгартиришларнинг тафсилоти;

с) қайси ҳудудларга нисбатан Конвенция қўлланилмаслиги ва бу ҳолда унинг қўлланилмаслик сабаблари;

  1. d) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси ўз қарорини, бу ҳолат келгусида кўриб чиқилгунга қадар, сақлаб туриши.
  2. Ушбу модда 1-бандининг «а» ва «b» кичик бандларида ифодаланган мажбуриятлар ратификациянинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва ратификация кучига эга.
  3. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси навбатдаги декларация орқали ушбу модда 1-бандининг «b», «с» ёки «d» кичик бандлари асосида аввалги декларацияда айтиб ўтилган ҳар қандай шартлардан ёки уларнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
  4. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган давр мобайнида, 11-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга исталган аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда белгиланган ҳудудларидаги ҳозирги аҳволни ифода этувчи навбатдаги декларацияни юбориши мумкин.

10-модда

  1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 4 ва 5-бандларига мувофиқ, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юбориладиган декларацияларда Конвенция қоидалари тегишли ҳудудга нисбатан қандай қўлланилиши, яъни ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришларсиз қўлланилиши кўрсатиб ўтилади; агар декларацияда Конвенция қоидалари ўзгартиришлар билан қўлланилиши кўрсатилса, унда ўзгартиришларнинг тафсилоти ҳам берилади.
  2. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул исталган пайтда, кейинги декларацияси орқали, тегишли ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳар қандай аввалги декларациясида кўзда тутилган ҳар қайси ўзгартиришлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин.
  3. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган муддат мобайнида, 11-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга ҳар қандай аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда ушбу Конвенциянинг қўлланилишига нисбатан ҳозирги аҳволни ифода этувчи декларация юбориши мумкин.

11-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

12-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганида, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

13-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

14-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

15-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 11-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

16-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 26-бет.

Манба: www.kasaba.uzсайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

kasaba-logo-1

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ШАРҲ

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1992 йил 2 …