So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 52-КОНВЕНЦИЯ
otpuska-ppp

Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 52-КОНВЕНЦИЯ

Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги

52-КОНВЕНЦИЯ

Женева, 1936 йил 24 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 20-сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 84-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1936 йилнинг 4 июнида ўзининг йигирманчи Сессиясига тўпланиб,

ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг иккинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз ўттиз олтинчи йил июнь ойининг йигирма тўртинчи кунида қуйидаги «Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 1936 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:

1-модда

  1. Ушбу Конвенция қуйидаги корхоналардан ёки муассасалардан бирида, улар давлатга қарашли ёки хусусий бўлишидан қатъи назар, ёлланган барча шахсларга нисбатан қўлланилади:

а) буюмлар ишлаб чиқариладиган, ўзгартириладиган, тозаланадиган, таъмирланадиган, безаладиган, сайқал бериладиган, сотишга тайёрланадиган, бузиладиган ёки йўқ қилинадиган корхоналарда ёки материаллар қайта ишланадиган корхоналарда, шу жумладан, кемасозлик билан шуғулланадиган корхоналарда, электр куввати ёки ҳар қандай двигатель қуввати ишлаб чиқарадиган, трансформация қилинадиган ёки узатиладиган корхоналарда;

  1. b) тўла ёки асосан қуйидагиларни — қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш, қайта қуриш ёки бузиш билан шуғулланадиган корхоналарда:

— биноларни;

— темир йўлларни;

— трамвай йўлларини;

— аэропортларни;

— портларни;

— докларни (кемалар тузатиладиган корхона);

— пирсларни (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жойлар);

— сув тошқини ёки қирғоқ эрозиясидан муҳофаза қиладиган иншоотларни;

— каналларни;

— ички, денгиз ёки ҳаво навигацияси мақсадларига мўлжалланган иншоотларни;

— йўлларни;

— туннелларни;

— кўприкларни;

— виадукларни;

— канализация тармоқларини;

— сув қувурларини;

— сув ҳавзаларини;

— ирригация ёки дренаж иншоотларни;

— телекоммуникация қурилмаларини;

— газ ёки электр қуввати ишлаб чиқариш ёки тақсимлаш бўйича иншоотларни;

— қувурларни;

— сув таъминоти тармоқларини;

ҳамда бошқа шу каби ишлар ёки юқорида қайд этилган ишларнинг асосини тайёрлаш ёки пойдеворини ўрнатиш билан шуғулланадиган корхоналарни;

с) йўллар, темир йўллар, ички сув йўллари ёки ҳаво йўлларида йўловчиларни ёки юкларни ташиш, шу жумладан, юкларни порт, причал, пристань, юк омборларида ёки аэропортларда ташиш билан шуғулланадиган корхоналарда;

  1. d) ердан фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича шахта, карьерларда ва бошқа корхоналарда;

е) тижорат ёки савдо муассасаларида, шу жумладан, почта ва телекоммуникация хизматларида;

  1. f) меҳнаткашлари асосан идора иши билан машғул бўладиган муассасалар ва маъмурий хизматларда;
  2. g) газета чиқарувчи корхоналарда;
  3. h) касал, ногирон, қаровсизларни ёки руҳий касалларни даволайдиган ва уларга ғамхўрлик қиладиган муассасаларда;
  4. i) меҳмонхоналар, ресторанлар, пансионлар, клублар, қаҳвахоналар ва бошқа шуларга ўхшаш дам олиш ва овқатланиш муассасаларида;
  5. j) театрлар ҳамда оммавий томоша ва кўнгилочар жойларда;
  6. k) юқорида айтилган категориялар билан бутунлай қамраб олинмаган аралаш тижорат ва ишлаб чиқиш корхоналарида.
  7. Ҳар бир мамлакатнинг ваколатли ҳокимият органи, меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг асосий тегишли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашгандан сўнг, бир томондан юқоридаги бандда қайд этилган корхоналар ва муассасалар, иккинчи томондан мазкур Конвенция уларга нисбатан қўлланилмайдиган корхоналар ва муассасалар ўртасидаги чегараларни белгилайди.
  8. Ҳар бир мамлакатнинг ваколатли ҳокимият органи қуйидаги шахсларни мазкур Конвенция қўлланилиши доирасидан четлатиши мумкин:

а) фақатгина иш берувчининг оила аъзолари ёлланадиган корхоналарда ёки муассасаларда ёлланган шахсларни;

  1. b) давлат муассасаларида хизмат қилувчи, хизмат шароити асосида камида ушбу Конвенция кўзда тутган муддатга тенг бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил олувчи шахсларни.

2-модда

  1. Ҳар бир шахс, агар ушбу Конвенция унга нисбатан қўлланилса, бир йил давомида узлуксиз меҳнат қилганидан сўнг, камида олти иш кунига тенг муддатли ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
  2. Ўн олти ёшдан кичик бўлган шахслар, шу жумладан, ўқувчилар, бир йил давомида меҳнат қилганларидан сўнг камида ўн икки иш кунига тенг муддатли ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.
  3. Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга қуйидагилар қўшилмайди:

а) расмий байрамлар ва анъанавий дам олиш кунлари;

  1. b) касаллик оқибатидаги ишдаги танаффуслар.
  2. Миллий қонун ҳужжатлари алоҳида вазиятларда ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилнинг ушбу моддада кўзда тутилган энг кам муддатдан ортиқ бўлган ҳар қандай қисмини бўлакларга бўлишга рухсат бериши мумкин.
  3. Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил муддати, миллий қонун ҳужжатларда кўзда тутилган шартлардан келиб чиққан ҳолда, хизмат давомийлигига қараб кўпайтирилади.

3-модда

Ушбу Конвенциянинг 2-моддаси асосида таътилга чиқадиган ҳар бир шахс бутун таътил давомида қуйидаги ҳақларни олади:

а) миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган усуллар орқали ҳисобланган ўзининг одатдаги ҳақини ва бунга қўшимча равишда, ўзининг одатдаги ҳақига тенг қийматли нақд пулни, агар мавжуд бўлса;

  1. b) жамоа шартномалари томонидан белгиланган ҳақни.

4-модда

Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини истисно этадиган ёки бундай таътил бериш ҳуқуқини бермайдиган ҳар қандай битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

5-модда

Миллий қонун ҳужжатлари қуйидаги қоидани кўзда тутиши мумкин: ҳар йилги таътили пайтида ҳақ тўланадиган ишда банд бўлган шахслар, ушбу таътил даври бўйича ҳақ олишдан маҳрум бўлишлари мумкин.

6-модда

Иш берувчиларга боғлиқ сабабга кўра тегишли таътилдан фойдалангунга қадар ишдан бўшатилган шахсларга, мазкур Конвенцияга мувофиқ, таътилнинг ҳар бир куни учун 3-моддада кўзда тутилган ҳақ тўланиши лозим.

7-модда

Ушбу Конвенция қоидаларини ҳаётга самарали татбиқ этишни енгиллаштириш учун, ваколатли ҳокимият органи томонидан маъқулланган шаклда, ҳар бир иш берувчидан қуйидагиларни акс эттирувчи ёзувларни қайд этиб бориш талаб қилинади:

а) у томонидан ёлланган ҳар бир шахснинг ишга қабул қилинган санасини ҳамда шунга ўхшаш ҳар бир шахс эга бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилнинг муддатини;

  1. b) ҳар бир шахснинг ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш саналарини;

с) ҳар бир шахснинг ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил даври учун оладиган ҳақини.

8-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция қоидалари қўлланилишини таъминлаш учун чоралар тизимини таъсис этади.

9-модда

Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган шароитдан қулайроқ шароитни таъминлайдиган қонунлар, суд қарорлари, анъаналар ёки меҳнаткашлар ва иш берувчилар ўртасидаги битим қоидаларига салбий таъсир қилмайди.

10-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

11-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

12-модда

Халқаро Меҳнат Ташкилоти икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари рўйхатга олиниши билан, Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради. Бош директор, шунингдек кейинчалик Ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан юбориладиган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.

13-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

14-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

15-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 13-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

16-модда

Мазкур Конвенциянинг французча ва инглизча матнлари бир хил кучга эга.

_________________________________

* Кучга кирган санаси: 1939 йил 22 сентябрь. Конвенция 1970 йилда 132-Конвенция билан қайта кўриб чиқилган. 132-Конвенция кучга кирган пайтдан эьтиборан 52-Конвенция ратификация қилиш учун ёпиқдир.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 153-бет.

Манба: www.kasaba.uz сайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Йиллик меҳнат таътили

КИРИШ АСОСИЙ ҚИСМ Меҳнат таътиллари тушунчаси, уларнинг турлари Меҳнат таътилларини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби. …