So'ngi yangiliklar

Тўгарак низоми

I. Умумий қоидалар

  1. “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгараги (кейинги ўринларда – тўгарак) Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда – ТДЮУ) “Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи” кафедрасининг таркибий қисми ҳисобланади ва таълим-тарбия бериш, талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтиришга мўлжалланган.
  2. Тўгарак ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида” ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш

Миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1998 йил 10 июлдаги “Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш, ва уларни мақсадли тайёрлаш тўғрисида”ги 185-сон, 2001 йил 11 октябрдаги “Иқтидорли талабалар билан ишлаш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 249-сон ҳамда
2002 йил 30-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалар билан ишлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 279-сонли буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

II. Тўгаракнинг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар тўгаракнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 ҳар томонлама ривожланган ижодий шахсни шакллантириш мақсадида таълим-тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

 кафедра фанлари ва устувор илмий йўналишлари ҳамда иқтидорли талабалар эҳтиёжларига жавоб берувчи таълим-тарбиянинг мазмунини мунтазам равишда янгилаб бориш;

 талабаларни умуминсоний ва халқ қадриятларини акс эттирувчи маданият билан таништириш;

 қўшимча билимлар, малакалар эгаллашга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ва уларни янада бойитиш;

 ҳар бир талабанинг табиий билимдонлик даражаси ва ижодий имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;

 ҳаётнинг олий қадрияти бўлган меҳнатга муносабатни тарбиялаш;

 талабаларнинг кафедра фанлари бўйича билимларини кучайтириш, илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий ва оммабоп мақолалар тайёрлаш ва нашр этиш;

талабалар иштирокида тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш;

талабаларни номдор давлат стипендияларига тайёрлаш ва тавсия этиш;

тўгарак аъзоларини ўқитиш ва тарбиялаш сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-тарбия ва услубий ишларни такомиллаштириш.

  1. Тўгарак ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

 ТДЮУ 1-курсидан 4-курсигача ҳамда магистратура 1-2 курсларида таҳсил олувчи барча талабаларга уларнинг ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини ўзлари белгилашлари учун имконият яратади;

 талабалар шахсининг ривожланишига, уларнинг қизиқишларига, иқтидорига, мустақил билим олишларига ва ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароитлар яратадилар;

 талабалар билими ва амалий кўникмаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга оширади;

 кафедра фанлари бўйича қўшимча таълим беради;

 талабалар ўртасида қобилиятли, иқтидорли ёшларни аниқлаш, шахсни ривожлантиришга қаратилган олимпиада, танловлар ҳамда бошқа тадбирларни уюштиради ва ўтказади.

 III. Иш фаолиятини ташкил этиш

  1. Талабаларнинг шахсий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш мақсадида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш.
  2. Тўгарак фаолиятини тизимли ташкил этиш, тўгарак аъзоларига тегишли (маъруза, амалий, мастер-класс ва бошқалар) машғулотлар ўтказиш.
  3. Тўгаракка кафедра томонидан белгиланган ўқитувчи раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил қилади.
  4. Тўгаракнинг иш режалари ҳар ўқув йили бошида кафедра мажлисида тасдиқланади.
  5. Тўгарак фаолияти кафедра томонидан назорат қилинади, тўгарак раҳбари кафедра мажлисларида мунтазам ҳисобот бериб боради.

IV. Тўгаракнинг аъзолари

  1. Тўгаракнинг аъзолари ўқув-тарбиявий вазифаларни ҳал этишда, ўз бўш вақтларини ва дам олишларини тўғри ташкил этишда иштирок этадилар.

 Тўгаракнинг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

 бир неча тўгараклар фаолиятида қатнашиш, ўқув йили давомида бошқа тўгаракларга ўтиш;

 тўгаракнинг иш фаолиятини яхшилашга оид таклифлар киритиш.

  1. Тўгарак аъзоларининг бурчлари:

 тўгаракда ўрнатилган интизом ва тартибга риоя қилиш;

 ўз ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билимларни мустақил эгаллаш кўникмасини ҳосил қилиш ва уни амалда қўллаш.

V. Якуний қоидалар

  1. Тўгарак фаолияти кафедра томонидан назорат қилинади.
  1. Тўгарак фаолияти кафедра мажлиси қарори асосида қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

4
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

03

Олимпиада натижалари

2016-yilning 24-deabr kuni Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat va ijtimoiy ta’minot huquqi kafedrasi tomonidan “Mehnat huquqi” modulidan …