So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilikdagi yangiliklar / Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди
87

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев 2016 йил 25 октябрда “Халқаро меҳнат ташкилотларининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли конвенциясини (сан-франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди.

Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган эди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат ташкилотининг жами 14 конвенциясига аъзо бўлди. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси ҳисобланади ва ташкилотнинг 13 та конвенциясини ратификация қилган.

Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенция меҳнат соҳасида асос солувчи тамойил ва ҳуқуқларни белгиловчи Конвенция ҳисобланиб, Халқаро Меҳнат Ташкилотига аъзо 187 та мамлакатнинг 153 таси унинг иштирокчиси эди.

Конвенция ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш ва уларга аъзо бўлиш, ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек  бирлашиш хуқуқига тўсқинлик қилувчи аралашувни чеклашга доир кафолатларни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мазкур Конвенциянинг қоидаларига тўлиқ мос келади. Хусусан, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 34 ва 59-моддаларида белгиланган бўлиб, ушбу кафолатлар шунингдек 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шу жумладан “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ушбу Конвенциянинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

kasaba-logo-1

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ШАРҲ

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1992 йил 2 …