So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Mehnat huquqi himoyachisi / Faoliyatga oid hujjatlar / “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
223031715_169937

“Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йилнинг 10 декабрида Тошкент давлат юридик университети “Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи” кафедраси қошида ташкил этилган “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагининг 2016-2017 ўқув йилидаги учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кафедра мудири Г.Саримсакова, доц. М.Гасанов, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси етакчи мутахассиси Н.Тешаев, ўқитувчилар Ш.Исмоилов, М.Рахимов, Б.Рахимберганова ва илмий тўгарак аъзолари иштирок этди.

Мажлисда, даставвал, кафедра мудири Г.Саримсакова сўзга чиқди ва мажлисни олиб борди. Мазкур мажлисда талабалар томонидан бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан белгилаб берилган вазифалар юзасидан Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари мавзуси юзасидан қисқача маърузалар тингланди. Мазкур мавзуга доир таклиф ва мулоҳазалар иштирокчилар ўртасида муҳокама қилинди. Бугунги кунда кафедранинг илмий тўгараги аъзолари сони 30 тани ташкил этади. Шулардан 4 нафари 4 курс (2 нафар рус), 11 нафари (1 нафар рус) 3 курс бакалавриат, 9 нафари (2 нафар рус) 1 курс, 6 нафари (1 нафар рус) 2 курс магистратура талабалари ҳисобланади. Бугунги кунги тўгарак мажлисида кафедра доценти М.Гасанов ва Меҳнат вазирлиги мутахассиси Н.Тешаевлар иштирок этаётганлигини айтиб ўтди.

226614479_214725

Шундан сўнг. кафедра доценти М.Гасанов сўзга чиқиб, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиши тўғрисидаги қонуни мазмун моҳияти ҳақида тўхталар экан қонунчиликка Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси меҳнатга ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, иш берувчининг ташаббуси билан ходимларнинг сони (штати) ёки меҳнат шароитлари ўзгаришига олиб келадиган тарзда ташкилотни ва унинг таркибий бўлинмаларини тугатиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тегишли касаба уюшмалари камида икки ой олдин хабардор қилинган ҳамда улар билан ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан музокаралар ўтказилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинлиги, касаба уюшмаларининг музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномалари, келишувлари тузиш ҳуқуқлари, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга доир ҳуқуқлари, иш берувчининг касаба уюшмалари фаолияти учун моддий шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари ҳақида тўхталиб талабаларга мазкур қонун ҳақида маълумот берди.

Батафсил маълумот олиш учун ушбу мақолани ўқинг: “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ШАРҲ 

Сўз Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси етакчи мутахассиси Н.Тешаевга берилди ҳамда у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 октябрдаги 362-сон қарорига асосан киритилган бир қанча ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берди.

226611377_212035

Низомда келтирилган асосий тушунчалар асосий иш жойи — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот, ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Низомга илова қилинаётган рўйхатда кўрсатилган иш турлари ўриндошлик асосидаги ишлар ҳисобланмайди. Қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш, ўриндошларга ҳақи тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътиллари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериш, бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби, ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар каби масалалрга тўхталиб ўтди.

Батафсил маълумот олиш учун ушбу мақолани ўқинг: “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра, тўгарак аъзоларининг фикрлари тингланди ва кафедра мажлиси тегишли қарорлар қабул қилди.

4
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

03

Олимпиада натижалари

2016-yilning 24-deabr kuni Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat va ijtimoiy ta’minot huquqi kafedrasi tomonidan “Mehnat huquqi” modulidan …