So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Hujjatlar namunalari / Shaxsiy tarkibga oid hujjatlar / Бош бухгалтер ўринбосари лавозими йўриқномаси (олий таълим муассасасида)
dolzhnostnaya-instrukciya-glavnogo-buxgaltera-227x300

Бош бухгалтер ўринбосари лавозими йўриқномаси (олий таълим муассасасида)

Бош бухгалтер ўринбосари лавозим вазифалари:

  • ОТМсида бухгалтерия фаолияти йўналишларидан бири бўйича раҳбарлик ва масъул ижрочиси вазифасини бажариши, кассанинг ишини ва касса операцияларининг юритилишини назорат қилиши;
  • Банк ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва харажатлар сметаси ижро этилишини таҳлил қилиш;
  • Иш ҳақини, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганлик варақалари бўйича нафақалар, талабаларга ва изланувчи-стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларга стипендиялар тўланишини назорат қилиш ва бунда амалий ёрдам бериш;
  • Кирим-чиқим ҳужжатлари айланишини назорат қилиш, келиб тушаётган пул маблағлари, товар моддий бойликлар ва асосий воситалар, молия хўжалик фаолияти натижалари, шунингдек, молия, ҳисоб-китоб ҳисоботини олиб бориш, пулларнинг қонуний ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиш;
  • Пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий фондлар рўйхатга олиниши устидан назоратни амалга ошириш;
  • Пул маблағлари ҳамда товар-моддий бойликлар камомади ва ўғирланиши бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда қатнашиш;
  • Пулга алоқадор бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоботларини ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш.

 Билиши керак:

Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ОТМси ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши.

 Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

Классификатор бўйича:

Касб, лавозим коди Лавозим номи ККМС Ходимлар категорияси Ходимнинг маълумоти талаблари
1974 2 Бош бухгалтер ўринбосари 1231 Б Олий маълумот

WORD шаклини Юклаб олиш

8
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bitta fikr

  1. Yana boshqa kasblar, lavozimlarning yo’riqnomalarini ham qo’yolasizmi?

    3
    2