So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Question / Лавозим классификатори ва лавозим йурикномаси

Лавозим классификатори ва лавозим йурикномаси

Barcha savollarРубрика: Kadrlar bo'limi masalalariЛавозим классификатори ва лавозим йурикномаси
1 +1 -1
Рисолат спросил 3 года назад

Хусусий корхонага янги кабул килинган ходимларга \\\»должностная инструкция\\\» килиш керак. ушбу инструкцияларга \\\»лавозим классификарори\\\» кандай ва нимага асосан килинади? хусусий корхоналарга умуммий кадрлар иши буйича яна кандай хужжатлар юрутилиши керак?

1 ответ
1 +1 -1
Best Answer
G'ayrat Bozorov Админ. ответил 3 года назад

Аввало, саволингизга кечроқ жавоб берилгани учун узр сўраймиз.
Лавозим йўриқномаси — бу тегишли лавозимнинг тавсифини (у нималиги), ушбу лавозимдаги ходимнинг вазифаларини, нималарни билиши кераклигини, тегишли малака талаблари (маълумотнинг энг паст даражаси)ни, касблар классификатори бўйича белгилари (касб, лавозим коди, номи, ходимлар категорияси, маълумот талаби)ни ўз ичига олувчи ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган ички лока ҳужжат ҳисобланади.
Лавозим йўриқномаси тузилаётганда
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарорига 
ИЛОВА билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари КЛАССИФИКАТОРИ” талаблари бюджет ташкилотларида инобатга олиниши шарт. Хусусий корхоналарда эса, тавсия этилади.
Сиз ҳам ушбу классификатордан келиб чиқиб, ўзингиз мустақил корхона раҳбаридан тегишли кўрсатмаларни олиб, лавозим йўриқномаларини тузишингиз мумкин.
Хусусий корхоналарда малака ва маълумотнинг энг паст даражаларини (олий ёки ўрта-махсус) корхонанинг ўзи белгилайди. Ходимнинг вазифаларини ҳам.
Сизга ёрдам сифатида
Бош бухгалтер ўринбосари лавозими йўриқномасининг намунавий шаклини бераман. Уни бу ердан юклаб олинг.
Яна тушунмаган жойингиз бўлса, бемалол боғланинг.