Битта ташкилотда бир неча касбда ишлаш ва ички ўриндошлик ўртасидаги 10 та фарқ

preview

Амалда иш берувчилар ва кадрлар бўйича мутахассислар кўпинча ушбу тушунчаларни чалкаштиришади ва айнан нимага зарурият борлигини  – ходимга қўшимча вазифаларни юклаш ёки уни ўриндошлик асосидаги ишга расмийлаштириш керакми, аниқлай олмайдилар.

Ушбу турдаги бандлик нимаси билан фарқланишини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Янги Меҳнат кодекси қабул қилингунига қадар бу саволга фақат Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом жавоб берар эди. Янги МК ушбу икки иш турига аниқроқ таъриф берди:

Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш

Ички ўриндошлик .

1. Моҳияти ва асосий фарқи

Ходим унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажаради.  Бунинг учун алоҳида меҳнат шартномаси тузилмайди

Ходим, ўзининг асосий ишидан ташқари, ўша ташкилотдаги асосий ишидан бўш вақтларида алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишларни ҳам бажаради

2. Ҳужжатли расмийлаштириш

Агар сиз ишга янги ходимни қабул қилаётган бўлсангиз ва у бир неча касбларда ишлаши  ёки доимий асосда қўшимча ишларни бажариши тахмин қилинаётган бўлса,

бир неча касбда ишлаш шартлари қўшимча шартлар сифатида худди шу меҳнат шартномасида шартлашилади.

Агар тарафлар иш жараёнида ходим доимий асосда қўшимча ишларни бажариши тўғрисида келишиб олишган бўлса, келишув амалдаги меҳнат шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.

Ходимнинг вақтинча (иш берувчи билан келишилган ҳолда белгиланган муддат давомида) қўшимча ишни бажаришга розилиги, меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Иш берувчи ходимни буйруқ билан таништиради, агар ходим  рози бўлса, уни имзолайди.

Агар ўринбосарнинг лавозим вазифаларига аллақачон вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажариш кирса (асосий ишдан озод қилинмасдан), бундай бир неча лавозимда ишлаш:

– ходимнинг кўшимча розилигини олишни талаб килмайди;

– қўшимча тўлов йўқ

  • Алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Иш берувчи унинг асосида ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. У унда албатта қуйидагиларни кўрсатади:

– иш ўриндошлик асосида бажарилаётганини;

– иш вақти давомийлиги ва иш режимини.

  • Иш вақти асосий иш жойи бўйича иш вақтидан иш вақтини ҳисобга олиш табелида алоҳида ҳисобга олинади (алоҳида сатр билан)  .

3. Бекор қилиш тартиби

Тарафлар бир-бирларини бир неча касбда ишлаш бекор қилиниши тўғрисида 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда огоҳлантирадилар (вақтинча йўқ ходимнинг вазифалари штатда ҳисобда турган ўринбосарнинг зиммасига юкланган ҳолатлар бундан мустасно)

Меҳнат шартномаси турли асослар бўйича бекор қилинади. Шу жумладан:

– агар мазкур ишга асосий ходим қабул қилинаётган бўлса;

– агар қонунчиликка мувофиқ ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар жорий қилинган бўлса ёки иш берувчи уларни ички тартибда МК 433-м. 2-қ.га мувофиқ белгиласа

4. Ходимдан қандай қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади

Агар бир неча касбда ишлаш ва ўриндошлик асосидаги иш махсус билимларни талаб қилса, ходим буларни тасдиқловчи ҳужжатларни (дипломлар, сертификатлар ва б.) тақдим қилиши керак 

5. Т-2 шаклидаги шахсий варақасини расмийлаштириш

Мавжуд Т-2 шаклидаги шахсий варақасига ички ўриндошлик бўйича ёзувни киритиш мумкин, аммо киритмаса ҳам бўлади

Одатда,  алоҳида Т-2 шаклидаги шахсий варақаси юритилади. Аммо ходимнинг мавжуд шахсий варақасида ҳам асосий иш жойи  ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида бўлимларни назарда тутиш мумкин

6. Таътиллар

Таътил асосий лавозимдан алоҳида берилмайди, таътил тўловлари ўртача иш ҳақи бўйича ҳисоблаб чиқарилади .

  • Асосий таътил асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда берилади  ва қуйидагилар билан расмийлаштирилади:

– асосий ишдан алоҳида буйруқ билан

ёки

– умумий буйруқда алоҳида банд билан.

Таътил даври албатта ўриндошлик бўйича табелда акс эттирилади.

  • Таълим олиш билан боғлиқ таътил асосий иш жойи (мазкур ташкилотдаги асосий лавозим) бўйича тўланади .

7. Меҳнатга ҳақ тўлаш

Ходим лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча олади .

Иш ҳақи асосий лавозим бўйича иш ҳақидан алоҳида ҳисобланади .

8. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси

Алоҳида тўланмайди

Белгиланган тартибда тиббий-даволаш муассасаси томонидан тасдиқланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси асосида асосий иш жойи бўйича нафақадан алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва тўланади 

9. Меҳнат дафтарчаси

Бир неча касбда ишлаш тўғрисидаги ёзувлар киритилмайди

Ўриндошлик тўғрисидаги ёзув ходимнинг ёзма аризаси асосида киритилади  .

10. ЯММТ

ЯММТда фақат тузилган меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилади. Тегишинча, бир неча касбда ишлаш ЯММТда акс эттирилмайди

Ички ўриндошларнинг меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш масаласи тўлиқ тартибга солинмаган. Бу ҳақда бу ерда ёзганмиз: