БҲМ, МҲТЭКМ ва ПҲБМ янги миқдорлари: қачон амал қила бошлайди ва ходимларга тўловлар қандай ўзгаради

preview

Президент Фармони билан БҲМ, МҲТЭКМ ва ПҲБМ миқдорларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорлари оширилади. Ўзгаришлар нималарга тааллуқли бўлгани ва улар қачон амал қила бошлаши ҳақида kadrovik.uz нашрида батафсил ўқинг. Бундан ташқари, нашрда тўловлар миқдори қандай ўзгарганини ва ўзгаришлар қайси санадан кучга кириши аниқ кўрсатилган қулай жадваллар мавжуд.

 

БҲМ, МҲТЭКМ ва ПҲБМ миқдорлари қандай ўзгаради

03.06.2025 йилдаги Президент Фармони билан пенсияларни ҳисоблашнинг, энг кам меҳнат ҳақининг, ҳисоблаш миқдорининг янги базавий миқдорлари белгиланади. Жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.

Базавий миқдор

Аввалги миқдори

Янги миқдори

Ўзгаришлар қачон кучга киради

Пенсияларни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ

428 000 сўм.

471 000 сўм

2025 йил 1 июль

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)

1 155 000.00 сўм.

1 271 000 сўм.

2025 йил 1 август

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)

375 000 сўм

412 000 сўм

 

Иш ҳақи, нафақалар, пенсиялар ва стипендиялар миқдорлари қандай ўзгаради 

03.06.2025 йилдаги Президент Фармони билан 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг 10 фоизга оширилиши белгиланди. Бундан ташқари, 1 июлдан бошлаб қуйидагилар ҳам 10%га оширилади ва янги миқдорлари белгиланади:

  • ёшга доир пенсиялар;
  • ногиронлик пенсиялари;
  • болалар нафақалари;
  • моддий ёрдам.

Жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.

Тўлов тури

Миқдори

Ўзгаришлар қачон кучга киради

Ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори

918 000 сўм.

2025 йил 1 июлдан

Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори

1 012 000 сўм.

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқори

420 000 сўм.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори

– 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун: 360 000 сўм;

– оиладаги иккинчи фарзанд учун қўшимча: 165 000 сўм;

– оиладаги учинчи ва кейинги ҳар бир фарзанд учун: 110 000 сўм.

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /en/publish/doc/text208735_bhm_mhtekm_va_phbm_yangi_miqdorlari_qachon_amal_qila_boshlaydi_va_hodimlarga_tulovlar_qanday_uzgaradi