11 ноябрь қачон дам олиш куни бўлади

preview

Президент касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига йўллаган мурожаатида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни – 11 ноябрга байрам ва тегишинча, дам олиш куни мақомини бериш ташаббусини эълон қилди. Аммо Ўзбекистонда аллақачон янги байрам куни пайдо бўлди деб ҳисоблашга шошилманг.

Kadrovik.uz нима учунлигини тушунтиради:

 

Давлат раҳбарининг ташаббуслари доимо меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат орқали амалга оширилади. Мазкур  ҳолда бу янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун бўлиши керак.

Бундай қонун қабул қилингунга қадар ва 2023  йил 30 апрелдан янги МК кучга киргунга қадар – юқорида қайд этилган ўзгартишлар билан – Ўзбекистонда ҳозир ҳам амалдаги МКнинг 131-моддаси нормалари амал қилади. У ерда эса ноябрь ойида ишланмайдиган байрам кунлари назарда тутилмаган.