2022 йилда таътилларни ҳисоблашда Қурбон ҳайити байрамини ҳисобга олиш тартиби

preview

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 10 июль кунига (якшанба) байрам – Қурбон ҳайити (байрамнинг аниқ санаси бир кунга ўзгариши мумкин, бу ҳолда қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжат  қабул қилинади) тўғри келади. 2022  йилнинг 11 ва 12 июль кунлари қўшимча дам олинади. 11 июль барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни, 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтаси учун ишланмайдиган қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 16 июль шанба куни ишлаб бериш билан дам олиш куни бўлади.

Июнь-июль ойларига тўғри келадиган таътилларни ҳисоблашда ушбу саналарни қандай ҳисобга олиш кераклигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб ўтди:

 

– Шу йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келадиган меҳнат таътилларини расмийлаштиришда ортиқча қийинчиликларни келтириб чиқармаслик учун таътилларни ҳисоблашда ходим таътилининг сўнгги куни 8 ёки 9 июль санасига, ишга чиқиш эса дам олиш кунидан кейинги – 13 июль санасига тўғри келишини  расмийлаштиришни тавсия этамиз.

Масалан, ходимга давомийлиги 15 иш куни бўлган таътилни 2022 йил 22 июндан  8 июлгача расмийлаштириш мумкин.

Агар бундай қулай ҳисоб-китобни қўллашнинг имкони бўлмаса, июль ойидаги дам олиш кунлари ва байрамдан кейинги кунларга тўғри келадиган таътилни расмийлаштиришда қуйидагиларни ҳисобга олинг:

  • якшанба кунлари, шу жумладан – 10 июлни;
  •  барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни – 11 июлни;
  •  6 кунлик иш ҳафтаси учун – 12 июлни.

5 кунлик иш ҳафтаси учун 12 июль таътил давомийлигини ҳисоблашга киритилади, чунки бу – 16 июль шанба кунига кўчирилган дам олиш куни. Умумий қоидаларга кўра таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади .

Агар расман тасдиқланган дам олиш санаси ўзгарадиган бўлса, таътилларни бундай ҳисоблашда таътил саналари бўйича буйруқларга ўзгартириш киритишингиз кераклигини ҳисобга олинг.

Келгусида юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда таътил жадвалларини тузишни тавсия қиламиз.