Дам олиш учун танаффусни қисмларга бўлиш мумкинми

preview

«Янги Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра корхона ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус тақдим қилиши керак. Бундан ташқари, агар иш сменасининг давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда  дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши назарда тутилган.

Агар биз иш жойида овқатланиш учун шароит яратиб бериш шарти билан узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга объектларда 30 дақиқадан иборат  2 та танаффусни (жами 1 соат) тақдим этсак, бу янги МК бўйича қоида бузилиши бўлмайдими?»

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Йўқ, бу қоидани бузиш бўлмайди.

Янги МКнинг 204-модда 5-қисми:

  • битта танаффуснинг минимал давомийлигини  белгилайди – сменада камида 30 дақиқа;
  • уларнинг сонини кўрсатади (агар смена 8 соатдан ошса, 2 та танаффус).

Шунинг учун, агар иш кунининг (сменанинг) давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус тақдим қилишингиз мумкин.

Ушбу танаффуслар иш вақти ҳисобига киритилмаслиги керак. Ходимлар танаффуслардан иш жойини тарк этиш ҳуқуқидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланадилар.

 

Агар ходимлар иш жойида овқатлансалар

Агар иш берувчи ходимларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иш жойида овқатланишни ташкил қилса :

1) танаффуслар берилмайди;

2) иш вақтидан овқатланиш вақти чегириб ташланмайди.

Мавзу бўйича материал: