Ходим ижодий таътил даврида касал бўлиб қолса

preview

«Ходим ижодий таътил даврида касал бўлиб қолди. Ушбу турдаги таътил узайтириладими? Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланадими?». 

«Норма»  эксперти ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС муаммони ҳал қилиш учун ўз алгоритмини таклиф қилди:

 

– Ушбу қисмда меҳнат таътили билан ҳаммаси аниқ: умумий қоидаларга кўра, ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида меҳнат таътилининг бир қисмини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга . Касаллик пайтида ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.

Лекин Меҳнат кодексининг 258-моддаси асосида бериладиган ижодий таътил «меҳнат таътили» тушунчасига киритилмайди. Улар 133-сонли ВМҚ томонидан тасдиқланган тартибда, ходимнинг илтимосига биноан ва таътиллар жадвалига мувофиқ эмас, балки фақат қуйидаги мақсадлар учун тақдим этилади:

  • диссертацияни якунлаш – кафедра, сектор, лаборатория раҳбарининг ва бошқаларнинг асосланган сўрови асосида – 6 ойгача давомийликда;
  • дарслик ёки ўқув-услубий қўлланмаларни ёзиш –  ОТМ ўқув кенгаши ёки илмий ташкилот  тавсиясига биноан – 3 ойгача давомийликда.

Ўзингизга ишлаш осон бўлиши учун ижодий таътилларни беришнинг муҳим, асосий нуқталарини (давомийлиги, тўхтатилиши, кўчирилиши ва бошқалар) жамоа шартномасида белгилашни тавсия қиламиз. Агар у тузилмаган бўлса,  иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан ёхуд талабларни ҳисобга олган ҳолда ходим билан меҳнат шартномасида Тартиб 3-10 б.б.

 

Агар ходим касал бўлса

Агар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ходимга докторлик диссертацияси, дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмаларни ёзиб тугатишга имкон бермаса, қуйидагилар мумкин деб ҳисоблаймиз:

1) ижодий таътилни бошқа вақтга кўчириш (кўчириш саналарини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги асосли талаб ёки тавсиялар асосида таътилни касаллик бошланган пайтдан бошлаб тўхтатиб туриш;

2) ҳисобланган иш ҳақини касаллик бошланган санадан олдин қайта ҳисоблаш;

3) касаллик вақти учун ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси  асосида ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш;

4) ижодий таътилнинг қолган қисмини бошқа вақтга кўчириш ёки узайтириш.

Бунда Тартибда белгиланган ижодий таътиллар давомийлигининг умумий меъёрини назорат қилинг.

Ижодий таътиллардан фойдаланишдан қатъи назар, талабгорлар ва дарслик ёки ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифларига Меҳнат кодексининг 133-152-моддаларига мувофиқ йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқи кафолатланади.


Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text183631_hodim_ijodiy_tatil_davrida_kasal_bulib_qolsa