Ходим ишни давом эттирса, фойдаланилмаган таътил қандай компенсация қилинади

preview

«Ходим ташкилотда 10 йилдан ортиқ ишлаб келмоқда, сўнгги 4 йил ичида ҳар йиллик асосий таътилдан фойдаланмаган, фақат Меҳнат кодексининг 137–138-моддаларида белгиланган қўшимча таътилларни олган. Асосий таътилнинг давомийлиги 15 иш куни. Ходим 4 йил (15 х 4 = 60 кун) учун компенсация олиб, ишлашни давом эттириш истагида. У фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни айнан пул кўринишида талаб қилишга ҳақлими?».

Саволга эксперт ва «Нормкадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Ходимнинг фойдаланилмаган асосий таътил кунлари учун пулли компенсация олиш талаби ноқонуний бўлиб, у меҳнат шартномаси бекор қилинганда  тўлиқ тўлаб берилади.

Ходимга унинг хоҳишига кўра иш жараёнида таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари қўшимча кунлар учун пулли компенсация тўланиши мумкин.

Яъни, қуйидагилар учун:

  • амалдаги МК бўйича 15 иш кунидан ортиқ таътил кунлари ;
  • янги МК бўйича йигирма бир календарь кундан ошиқ таътил кунлари .

Масалан, агар ходимда меҳнат шартномаси бўйича таътилнинг умумий давомийлиги 18 иш кунини ташкил қилса,  у 3 иш куни  учун пулли компенсация олиши мумкин.

Агар янги Меҳнат кодекси кучга киргандан сўнг ходимнинг умумий таътил давомийлиги, масалан, 28 календарь кунни ташкил қилса, у тегишли тартибда ариза ёзиб, 7 кун учун пулли компенсация олиши мумкин.

Эътибор беринг
Ижтимоий таътилларнинг барча турлари, шунингдек амалдаги МКнинг 137–138-м., янги МКнинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллар натура кўринишида фойдаланилади, уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Меҳнат таътиллари ходимларга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун учун тақдим этилади .  Ходимнинг таътилдан фойдаланишни рад этиши ёки иш берувчининг таътил беришни рад этиши ноқонуний ҳисобланади.

Таътиллар қайси иш йили учун тақдим этилган бўлса, шу иш йили охиригача  ҳар бир корхона ёки ташкилотда мажбурий равишда тасдиқланадиган таътиллар жадвалига мувофиқ берилиши ва олиниши шарт .

Ушбу мавзу бўйича қўшимча ўқинг: