Ходим янги МК кучга киргунга қадар таътилдан ўз вақтида фойдаланмаган бўлса

preview

Таътил ҳақидаги саволлар тугамайди:

«Ходим таътилга ўз вақтида чиқмаган (ишнинг бошланиши 2022 йилнинг март ойидан, жадвал бўйича таътил 2023 йил 10 февралдан бошланиши керак эди). Унинг биринчи иш йили аллақачон тугаган. Ҳозир  ходимни таътилга юбормоқчимиз. Уни ўтган йил учун таътилга юбориш ва эски МК – 15 иш куни бўйича ҳисоб-китоб қилиш мумкинми? Агар йўқ бўлса, у ҳолда янги кодекс бўйича қайси кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилиш керак?».

Вазиятни «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Янги МК кучга киргунга қадар якунланган 01.03.2022 – 28.02.2023 иш йили учун фойдаланилмаган таътил янги талабларни ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этилади деб ҳисоблаймиз. Яъни, кўриб чиқилаётган ҳолатда – ўн беш иш куни давомийлигида.

01.03.2023 йилдан 29.02.2024 йилгача бўлган давр учун :

  • даврнинг бир қисми (янги МК кучга киргунга қадар) – 01.03.2023 йилдан 30.04.2023 йилгача – эски кодекс бўйича ҳисоб-китоб қилинг ва тақдим этинг;
  • даврнинг бир қисми (янги МК кучга киргандан кейин) – 01.05.2023 йилдан 29.02.2024 йилгача – МКнинг 217-224-моддалари талабларидан келиб чиқиб меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар бўйича корхонада белгиланган таътил миқдоридан келиб чиқиб.

Ва 01.03.2024 йилдан 28.02.2025 йилгача бўлган даврда сиз таътилни янги МК талабларига мувофиқ тақдим қиласиз.

Мавзу бўйича мақола:

 

 

 

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text190237_hodim_yangi_mk_kuchga_kirgunga_qadar_tatildan_uz_vaqtida_foydalanmagan_bulsa