Ҳомиладор аёл туғиш таътилига чиқиш санасини яширган бўлса

preview

«Ходима 3 апрелдан бошлаб  туғиш таътилида бўлиши керак эди. Аммо у бутун апрель ойи давомида ишлади ва унга иш ҳақи тўланди. 2 июнь куни у касаллик варақасини олиб келди, унда туғиш таътилига чиқиш муддати 3 апрелдан кўрсатилган. Биз қандай йўл тутишимиз керак? Агар ташкилот ушбу давр учун унга иш ҳақи тўлаган бўлса, апрель ойи учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш керакми?».

Вазиятни ва қонунчилик меъёрларини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Афсуски, юқорида келтирилган муаммо кўп учрайди. Ходима ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш, ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида иш ҳақини олиш мақсадида туғруқ таътилига чиқиш санасини яшириши мумкин. Шунингдек, баъзида иш берувчининг ўзи ходимани бошқаси билан алмаштириш масаласини ҳал қилолмагани учун унинг ишлашидан манфаатдор бўлади.

Натижада иш берувчи меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ҳаракат қилади, ходима эса ҳали туғилмаган боланинг соғлиғини хавф остига қўяди.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили (амалиётда уни кўпинча «декрет таътили» деб аташади) – аёллар учун ишни оналик билан бирга олиб боришга имкон берадиган, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлайдиган энг муҳим кафолат .

 

Агар ходима санани яширган бўлса, нима қилиш керак

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун давомийлигида – ушбу давр учун белгиланган миқдордаги нафақа тўлови билан берилади .

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тайинлаш ва тўлаш учун асос – белгиланган тартибда берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси .

Нафақа (шу жумладан – ҳомиладорлик муддатидан олдин тугаган тақдирда) варақада кўрсатилган бутун давр учун тўланади .

Кўриб чиқилаётган вазиятда қуйидаги ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олинг:

1) МКнинг 237-моддасида ижтимоий таътиллар, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътили санаб ўтилган. МК 234-м. 3-қисмида  белгиланганидек, улар натура кўринишида фойдаланилади, уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.  Агар ишлайдиган аёл варақа очтирса ва ишлашни давом эттирган ҳолда буни иш берувчидан яширса, бу ҳолда иш берувчи унга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ўз вақтида бермаганлиги учун жавобгар саналмайди;

2) МКнинг 243-моддасига мувофиқ ҳар бир ходим қонунчиликда белгиланган миқдордан кам бўлмаган иш учун мукофотга ҳақли. Демак, иш берувчи ҳомиладор аёлга варақанинг маълум бир амал қилиш муддати давомида ишлаб бергани учун иш ҳақи тўлаши шарт. Аммо у ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳам тўлаши шарт;

3) Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 28-бандига мувофиқ, агар ҳомиладор аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилмаган бўлса, варақа мурожаат қилинган кундан бошлаб берилади.

Шунинг учун:

  • ходимага варақада кўрсатилган вақт давридан қатъи назар, 126 календарь кун давомийлигида ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим қилинг. Бундай давомийликдаги таътилни тақдим қилиш заруратига МК 404-моддаси тўғридан-тўғри ишора қилади.  Унга кўра, таътил жамлаб ҳисоблаб чиқарилади ва туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ тақдим қилинади. Бошқача қилиб айтганда – агар ходима варақани туғруққача 70 календарь кунгача олиб келган тақдирда ҳам иш берувчи ходимага туғруққача таътил (70 кун) ва туғруқдан кейинги таътилни (56 кун *) жамлаб ҳисоблаб чиқрилганда (126 кун **) тўлиқ ҳажмда тақдим қилиши шарт;
  • ходимага ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ва ушбу даврдаги иш учун иш ҳақини тўлиқ ҳажмда тўланг.

 


* Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда – 70 кун.

** Олдинги эслатмани ҳисобга олган ҳолда 140 кун.

 

Таътил иш берувчининг буйруғи билан – маълумотларни ЯММТга мажбурий киритиш билан расмийлаштирилади.

Эътибор беринг

Кўриб чиқилаётган вазият бўйича тавсияларимиз, албатта, қоида эмас, истисно. Бундай ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилиш керак, буни амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди.

Ходималарни ҳомиладорлик ва туғиш таътили бериш тартиби, афзалликлари ва имкониятлари билан таништиринг. Шунингдек, улар ташкилотга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ўз вақтида тақдим этишлари шартлигини ҳам эслатинг.

Иш берувчи ходимадан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўғрисидаги маълумотномани ва тиббий муассасадан унинг муддатларини талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотнома кадрлар бўлимига қуйидагилар учун керак:

1) ҳомиладорлик ва туғиш таътилига бўлган ҳуқуқнинг кучга кириш муддатини назорат қилиш;

2) бошқа ходима билан алмаштиришни аввалдан назарда тутиш.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган санадан бошлаб ходимани ишдан четлаштиринг, чунки у ўша вақтдан бошлаб меҳнатга лаёқатсиз деб тан олинади.

 


Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text191009_homilador_ael_tugish_tatiliga_chiqish_sanasini_yashirgan_bulsa