Иш ҳақи сақланмаган таътилдан кейин иш даври ўзгартирилмаган бўлса

preview

«2021 йилда ходимга 2020 йил 1 апрелдан 30 июнгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътилни ҳисобга олмай,  иш йили учун ишга қабул қилиш санасидан 02.08.2020 йилдан 01.08.2021 йилгача меҳнат таътили берилди. Таътилни расмийлаштириш чоғида кадрлар бўйича мутахассиснинг ўрнига вақтинча ишлаётган ходим иш даврини ўзгартирмади. Вазиятни қандай тузатиш мумкин?».

 

 – Умумий қоидаларга кўра, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар киритилмайди .

 

Хатони қандай тузатиш мумкин

 1. Кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил даври пандемия даврига тўғри келади. Эҳтимол, ходим карантинга оид чоралар амал қилиши даврида Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги  низомнинг 9-бандида иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил вақтини йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкин. Унда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлиш вақтида унинг иш даврини ўзгартиришингиз шарт эмас.

2. Бундан ташқари, пандемия пайтида кўплаб ташкилотлар мустақил равишда ходимларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилни карантин чоралари пайтида белгиланган иш стажини ҳисоблашда киритмасликка қарор қабул қилишди. Бу ҳам қонунга, хусусан МКнинг 142-м.га охирги хатбошисига зид эмас.

3. Шунингдек, ташкилот жамоа шартномаларида, бошқа локал ҳужжатларда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил вақтини йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин .

Пандемия бошида ва пандемия пайтида корхонангизда  чиқарилган барча маҳаллий ҳужжатларни, жамоавий шартнома матнини текширинг. Агар ушбу имтиёзлар бу ходимга тааллуқли бўлмаса – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилдан кейин меҳнат таътилини тақдим этиш учун иш даврини ўзгартиринг.

Иш даврини тўғри ўзгартириш керак! Яъни,  уни тўлиқ  3 ойга сурмайсиз, балки  3 ойга «минус» 14 кун, негаки  иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кам бўлган таътиллар  асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилади, кўпи эса йўқ :

         91-14 = 77 кун.

Энди ходимнинг иш даври меҳнат фаолияти бошланган санадан эмас, балки  77 кунга кечроқ – 17.10.2020 дан 16.10.2021 гача бошланади.         

Тахминан қуйидаги мазмунда буйруқ чиқаринг:

«В. A. Раҳимовга таътил тақдим қилиш учун иш даврини аниқлашда  янглишиб, 01.04.2020 дан 30.06.2020 гача иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътил муддати ҳисобга олинмаган –   

 

БУЮРАМАН:

 1. 01.08.2020 й.дан 7-сонли таътил учун буйруқда иш даври:

 « ____________дан_______________гача» деб ўзгартирилсин.

2. Кадрлар бўйича  инспектор - ушбу ўзгаришларни кейинги аниқ ҳисоб учун Т-2 шаклидаги шахсий варақага киритсин.    

3. Бухгалтерия бўлими – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган кунлар истисно қилинадиган  ҳисоб-китоб даврида иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил даврини ҳисобга олган ҳолда таътил ҳақини қайта ҳисоблаб чиқсин». 

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кам бўлган кейинги таътилларни  беришда иш даврлари келгусида ҳам худди шу тартибда ўзгартирилади.