Иш стажи учун қўшимча таътилни компенсация билан алмаштириш ёки бошқа даврга ўтказиш мумкинми

preview

«Ходим ишдан бўшаётганда МКнинг 220-моддаси «битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили»га мувофиқ тақдим қилинадиган таътил учун пулли компенсация берилишини талаб қилмоқда. Компанияда 10 йилдан ортиқ ишлаган бошқа ходимлар жорий йилда (4 календарь кун) иш стажи учун таътилдан фойдаланмасликни, балки уларни кейинги йилга ўтказиб,  биттада 2 йил учун (8 календарь кун) фойдалана олишлари мумкинми-йўқлигини сўрашмоқда».

Кўп йиллик иш стажи учун таътилга нисбатан бундай талаблар қонунийми-йўқми, эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Таътилларни тақдим қилишда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий таътил давомийлиги, шу жумладан – иш стажи учун  қўшиб жамланади. Сиз иш йили учун меҳнат таътили кунларининг умумий миқдорини оласиз .

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга кўп йиллик иш стажи учун киритилиши керак бўлган барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари кунидан келиб чиққан ҳолда пулли компенсация тўланг , чунки қўшимча таътилнинг бу тури ижтимоий ёки ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун таътил саналмайди .

Ходимлар таътилдан уларнинг иш йили тугагунига қадар фойдаланишлари керак унинг исталган қисми «тўпланиши» мумкин эмас.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра (унинг хоҳишига кўра эмас) жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт .

Кўп йиллик иш стажи учун таътилнинг қўшимча кунлари таътилнинг белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари тақдим қилингани сабабли, бу кунлар учун пулли компенсация ходимнинг хоҳишига кўра тўланиши мумкин .

Қуйидаги тушунтиришларда қўшимча фойдали маслаҳатларни топасиз: