Компенсацияни ҳисоблашда бутун бўлмаган кунлар сонини «яхлитлаш» мумкинми?

preview

«Ходимни ишдан бўшатяпмиз. Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация кунларини ҳисоблашда 6,25 кун чиқди. Бундай ҳисоб-китобни математика қоидалари бўйича 6 кунгача яхлитлаш мумкинми?».

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Йўқ, бундай қилишни  тавсия қилмаймиз.

 

Фойдаланилмаган таътил кунлари учун ишланган вақтга мутаносиб равишда компенсация ҳисоблаш тартиби Меҳнат кодексининг 141-моддасида аниқ кўрсатилган:

«Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади». 

Кўриб турганингиздек, бу ерда «бутун бўлмаган сонлар»ни яхлитлаш ҳақида гап кетмаяпти. Фақат ходим ишлаб берган ойлар яхлитланади, аммо компенсация қилинадиган кунлар сони эмас.

 

Хулоса:

Компенсацияни аниқ ҳисоб-китоб билан тўланг, қолаверса, 1 иш кунининг қийматини соат ва дақиқаларга бўлиш қийин иш эмас.

Агар сиз ходимга 0,25 иш куни учун компенсация тўламасангиз, бу унинг иш шароитларини ёмонлаштириш саналади, бу эса қонун билан қатъиян тақиқланган.

Катта тарафга – 7 кунгача яхлитлаш эса тадбиркорлик субъекти учун ортиқча харажат бўлади.

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text182943_kompensaciyani_hisoblashda_butun_bulmagan_kunlar_sonini_yahlitlash_mumkinmi