Ногирон боланинг онаси ишламаса, ота «имтиёзли дам олиш куни»дан фойдаланишга ҳақлими

preview

«Ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ишловчи ота-онадан бирига (васий, ота-она ўрнини босувчи шахсга) бола 16 ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан ойига битта  ҳақ тўланадиган қўшимча дам олиш куни тақдим қилинади. Фирма ходимининг ногирон фарзанди бор, рафиқаси ишламайди, уй бекаси. Ходим ойига қўшимча дам олиш куни олишга ҳақлими?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Амалдаги қонунчилик, агар она ишламаса, боланинг отаси ушбу имтиёздан фойдалана олиш-олмаслигига аниқ жавоб бермайди.

Аммо 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексида оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг бирига кафолатларни тақдим қилиш шартлари белгилаб қўйилди .

Ушбу кафолатни олиш учун мурожаат қилган боланинг отаси боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак.

Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди .