Агар ходима тўлиқ иш кунига ўтса, нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қоладими

preview

«Ходима бола парвариши таътилида бўла туриб, тўлиқсиз иш кунида (7 соат) ишлаган ва 2 ёшга тўлгунга қадар (бола яқинда бир ёшга тўлди) бола парвариши бўйича нафақа олган. 1 август куни у 8 соатлик иш кунига ўтди.  Бу ҳолда у нафақа олиш ҳуқуқини сақлаб қоладими?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Йўқ, тўлиқ иш кунида ишлаб, ходима 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини йўқотади.

Ушбу имтиёзга бўлган ҳуқуқ ушбу даврда фақат тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки уйда ишлайдиган аёл учун сақланиб қолади  бошқа вариантлар йўқ.

Агар ходима нафақани йўқотишга рози бўлса, иш вақти режими ўзгаришини ходима ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ва унинг асосида – буйруқ билан расмийлаштиринг. Ёки – тўлиқ иш кунига  ўтиш ҳақида ходиманинг ёзма аризаси асосида буйруқ чиқаринг. Буйруқда бола парвариши бўйича  нафақа тўлови тўлиқ иш кунига ўтиш муносабати билан бекор қилинганини кўрсатиб ўтинг.

Эътибор беринг

Бола 2 ёшга тўлмагунча  ходима исталган вақтда ўз хоҳишига кўра иш режимини ўзгартириши ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини қайта тиклаши мумкин. Нафақа ходиманинг ёзма аризаси бўйича унинг аризасида кўрсатилган санадан бошлаб қайта тайинланади.

Бола 2 ёшга тўлгандан кейин ходима бола 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътилга чиқишга ҳақли .

 

Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар /publish/doc/text184213_agar_hodima_tuliq_ish_kuniga_utsa_nafaqa_olish_huquqi_saqlanib_qoladimi