2023 йилда 5 кунлик иш ҳафтаси учун «Рўза ҳайит»да дам олиш кўчириладими

preview

«2023 йил 22 апрель «Рўза ҳайит» байрами деб эълон қилинган. 5 кунлик иш ҳафтасида сана дам олиш кунига (шанба) тўғри келгани сабабли янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ бу байрам иш куни – 2023 йил 25 апрелга кўчирилишини англатадими?». 

Саволга эксперт ва «Нормкадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Янги МК фақат 2023 йил 30 апрелдан бошлаб кучга киради. Тегишинча, агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши тўғрисидаги қоида , фақат 2023 йил 30 апрелдан амал қилади.

Амалдаги МКда бундай қоидалар назарда тутилмаган. Шунинг учун ПФ-270-сон Президент Фармони ва 2023 йил учун тасдиқланган иш вақти тақвимига кўра қуйидаги режим ўрнатилган:

Апрель

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

 

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21*

22

23

24**

25

26

27

28

29

30

  • 21 апрель – қисқартирилган иш куни ;
  • 22 апрель – Рўза ҳайит байрами;
  • 23 апрель – барча иш режимлари учун дам олиш куни ;
  • 24 апрель** – ишланмайдиган кун:

– 5 кунлик иш ҳафтаси учун иш 29 апрель, шанба куни ишлаб бериш белгиланган ;

– 6 кунлик иш ҳафтаси учун – қўшимча ишланмайдиган кун .

2023 йилда фақат 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни МКнинг 208-модда 2-қисм қоидаларига тўғри келади. Ушбу дам олиш куни барча иш режимлари учун 2 октябрга кўчирилади.