Иш вақтида шахсий ишлар билан банд бўлганларга нисбатан чора кўриш

preview

Бу ҳолат жуда кўп учрайди: ходимлар иш вақтида шахсий ишлари билан банд бўладилар. Айримлари эса буни очиқ-ошкора амалга оширадилар. Натижада ой давомида талайгина ишланмаган соатлар тўпланиб қолади, лекин иш берувчи томонидан тўлиқ ҳақ тўланади.

Бундай муаммони қандай ҳал этиш кераклигини «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС гапириб берди:

 

«Компанияда иш куни давомида чекиш учун чиқадиган бир нечта ходимлар ишлайди. Бу ҳолат меҳнат вазифаларини бажариш учун ажратилган вақтни сезиларли даражада қисқаришига сабаб бўлади. Чекиш учун кетган вақтни ҳисобга олиш ва тўлов тўламаслик мумкинми? Буни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?».

«Ходим хизмат жойига келмаган, бироқ телефон орқали фавқулодда коммунал ҳолат – иситиш қувури ёрилиб кетганлиги ҳақида хабар берган. Кейинги куни у УМШдан содир бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатномани олиб келган. Муаммо бир неча соат ичида ҳал этилган бўлса, бутун иш кунидаги прогул учун интизомий жазо қўлланилиши мумкинми?».

 

– Булар умуман бир-бирига ўхшамайдиган иккита турли ҳолатлар... Бироқ иккала ҳолатда ҳам тўғри ва холис ечим топиш учун ташкилотда иш вақтини ҳисобга олиш тўғрисидаги ички ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак.

Сиз бундай масалаларни Ички меҳнат тартиби қоидаларига (ИМТҚ) киритишингиз ёки алоҳида ички ҳужжатни (масалан, Иш вақтини ҳисобга олишнинг ички тартиби) тасдиқлашингиз мумкин.

Ушбу ҳужжатлар ходимлар томонидан иш вақти режимига риоя этилмаганлиги билан боғлиқ муаммоларни тўғри ва адолатли ҳал этишга хизмат қилади. Айрим ҳолатларда ходимга интизомий жазо тайинланиши  бошқа ҳолатларда – меҳнат интизомини бузганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин .

Бироқ иш вақтини аниқ ҳисобга олиш учун ички ҳужжатларнинг ўзи етарли бўлмайди. Иш вақти ва иш жойида бўлмаган вақтини ҳисобга олиш усуллари ва воситаларини назарда тутинг, шунда ходимнинг ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлигини ёки аксинча ишда бўлмаганлигини исботлаш мумкин бўлади. Булар иш вақтини ҳисобга олишнинг электрон тизимлари, турникетлар ва бошқа воситалар бўлиши мумкин. Ташкилот кичик бўлганда, ҳеч бўлмаганда, қоғоз шаклидаги журнал юритилиши керак, ходимлар ишхонага кираётганда ва чиқаётганда унга ўз имзоларини қўядилар.

 

Ички ҳужжатларда нималар назарда тутилиши лозим

Ҳар бир ташкилотда бундай муаммоларни ҳал этишга турлича ёндашилади. Масалан, қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

  • турли сабабларга кўра иш вақтида бориб келишга рухсат бериладиган соатлар сони ва оқловчи ҳужжатлар рўйхати;
  • дам олиш ва тушлик учун берилиши мумкин бўлган вақт ва унга ҳақ тўлаш (ёки тўламаслик);
  • компьютерда ишловчилар учун муайян вақт оралиғида (кўриш қобилияти ва соғлиқни асраш мақсадида) дам олиш вақти;
  • ва бошқалар.

Шунингдек махсус ажратилган жойда чекиш учун маълум бир вақт белгиланиши мумкин. Бироқ фақат чекиш жойи ишхонадан ташқарида белгиланганда, ҳар бир чекувчининг чекиш учун сарфлаган вақтини жамлаган ҳолда аниқ ҳисоблаш мумкин бўлади. Яъни ходим ўша жойга чиқиш учун турникетдан ўтишига тўғри келади. Ёки журналга имзо қўяди.

Натижада иш вақти режимини бузганлиги учун ходимларни интизомий жазога тортиш учун сизда барча асослар мавжуд бўлади.

 

Нафақат вақтни ҳисобга олинг, балки…

Ҳар бир муайян ҳолатни ҳар томонлама кўриб чиқишни ва, албатта, инсон омилини ҳисобга олишни тавсия қиламиз.

Чекувчи ходим, масалан, юқори иш унумдорлигига эга бўлиши, унинг иш сифатига чекиш учун сарфлаган вақтининг таъсири бўлмаслиги мумкин. Бошқа томондан қарайдиган бўлсак, чекмайдиган ходимлар ҳам йўлакларда юриш, иш кабинетларида чой ичиш ва шахсий суҳбатлар билан анча-мунча вақтни ўтказиб юборишлари мумкин, бироқ ходим ишхона ҳудудида (иш жойида) бўлганлиги сабабли амалда буларни ҳисобга олиш имконсиз бўлади.

Коммунал авария туфайли ишга чиқмаган ходим ушбу ҳолат бартараф этилганидан кейин жисмонан ҳолдан тойиб ишга келолмаган бўлиши ҳам мумкин. УМШ далолатномасида эса фақат авария бартараф этилган вақт кўрсатилган. Ходим қўшниларникига сув тошиб кетмаслиги учун ушбу ҳолат оқибатида сув тошган жойларни артиб йиғиштириб олиши, сўнгра, масалан, ўзини тартибга келтириши ва ишхонага етиб бориши учун маълум вақт керак бўлади. Бундай ҳолатда УМШ далолатномаси ходимга жазо тайинланиши учун холис ҳужжат бўла оладими?

 

Мазкур ҳолатда (вазиятда) ходим ишга келмаган кунни унинг илтимосига кўра, иш ҳақи сақланмайдиган таътил тариқасида ёки имконият бўлган тақдирда – меҳнат таътилининг бир қисми – 1 (бир) куни сифатида расмийлаштирган ҳолда ходимнинг иш кунлари ҳисобига киритмаслигингиз мумкин (МК 146-м.), ёхуд интизомий жазо қўлламасдан, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган кун учун ҳақ тўланмаслиги тўғрисида буйруқ чиқаринг.
Шунингдек амалиётда шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, чекувчиларнинг илтимосига кўра уларнинг тушлик вақти қисқартирилиб, ана шу қисми чекиш учун ажратилади ёхуд ходим ишни олдинроқ бошлаган ёки кечроқ тугатган вақти ҳисобга олинади.

Мазкур ҳолатда (вазиятда) ходим ишга келмаган кунни унинг илтимосига кўра, иш ҳақи сақланмайдиган таътил тариқасида ёки имконият бўлган тақдирда – меҳнат таътилининг бир қисми – 1 (бир) куни сифатида расмийлаштирган ҳолда ходимнинг иш кунлари ҳисобига киритмаслигингиз мумкин  ёхуд интизомий жазо қўлламасдан, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган кун учун ҳақ тўланмаслиги тўғрисида буйруқ чиқаринг.

Шунингдек амалиётда шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, чекувчиларнинг илтимосига кўра уларнинг тушлик вақти қисқартирилиб, ана шу қисми чекиш учун ажратилади ёхуд ходим ишни олдинроқ бошлаган ёки кечроқ тугатган вақти ҳисобга олинади.