ХАЛИКК-2020 классификаторида зарур лавозим ёки касб бўлмаса

preview

«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 4–3-моддаларида «баҳоловчининг ёрдамчиси» лавозими назарда тутилган. Бу муайян вазифаларни бажарадиган, аммо баҳоловчининг малака сертификатига ва ҳисоботни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахсдир. Бироқ ХАЛИКК-2020 да бундай лавозим йўқ. Буни кадрлар ҳужжатларида қандай қилиб тўғри кўрсатиш мумкин?».

Саволга эксперт ва «Норма»  кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Бу вазиятда ХАЛИКК-2020 да кўрсатилган – «баҳоловчи» лавозими (касби) классификация объекти  ҳисобланади.

4980

Оценщик

Баҳоловчи

Унинг асосида ҳосила лавозим (касб) – «баҳоловчининг ёрдамчиси» пайдо бўлган.

Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича ХАЛИКК-2020 да кўрсатилмаганлари белгиланиши мумкин:

  • ҳосила лавозимлар ва касблар, шу жумладан – ишчилар касблари бўйича: катта; ёрдамчи; биринчи, иккинчи ёки учинчи синфга тегишлилик;
  • хизматчилар лавозимлари бўйича: вице; биринчи ўринбосар; ўринбосар; бош; етакчи; катта; кичик; сменали; биринчи; иккинчи; учинчи; тўртинчи; раҳбар ва мутахассис ёрдамчиси ва мутахассис; катта ёрдамчи; биринчи ёрдамчи; иккинчи ёрдамчи; смена ёрдамчиси ва бошқалар.

Хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича ҳосила лавозимлар бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Ҳосила лавозимни (касбни) белгилашда ходимларнинг лавозим вазифаларини бажаришдаги мустақиллиги даражаси, унинг қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлиги, ташаббускорлиги, меҳнатининг самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолияти тажрибаси ҳисобга олинади.

Ҳосила лавозимларга ва касбларга ХАЛИКК-2020 да кўрсатилган лавозимлар ва касблар бўйича фаолият мазмуни хусусиятларини аниқлаштириш йўли билан ҳосил қилинган лавозимлар ва касблар ҳам киритилади. 

Бухгалтерия ва кадрлар ҳужжатларида, шу жумладан штат жадвалида, меҳнат шартномасида, ишга қабул қилиш ҳақида буйруқда ва лавозим йўриқномасида лавозимни белгиланг – «баҳоловчининг ёрдамчиси». ЯММТ тизимида эса – керакли бўлимда лавозим яратишда – лавозимни Классификатор бўйича кўрсатинг – «баҳоловчи» («Лавозимнинг тўлиқ номи»  устунида аниқлаштириш билан – рус ва ўзбек тилларида «баҳоловчининг ёрдамчиси»):

Шундай қилиб, ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида керакли лавозим кўрсатилган бўлади  – «баҳоловчининг ёрдамчиси».