ОТМни битириб келган ходимга меҳнат дафтарчасини очиш

preview

Ишга янги кирган ходим ОТМни тугатган, илгари ҳеч қаерда ишламаган. У ишга қабул қилинганда компания меҳнат ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимидан ("меҳнат биржаси"дан) пул ўтказиш йўли билан меҳнат дафтарчасини сотиб олди.

Меҳнат дафтарчасига биринчи ёзувни ОТМ киритиши керакми ёки ташкилот ходим ОТМни тугатганлиги тўғрисида қайд киритадими ?

 

Биринчи ёзувни ташкилот – иш берувчи киритади (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг (АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган) 2.17-банди “в” кичик банди). Таълим муассасасини тугаллагандан сўнг биринчи марта меҳнат шартномаси тузаётган ходимнинг ўқиш даври тўғрисидаги ёзувни меҳнат стажи сифатида ҳисоблаш учун киритиш лозим.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасининг “Иши тўғрисидаги маълумотлар” бўлимининг 3-устунидаги алоҳида қаторга маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси, рақами ва номига ҳавола қилган ҳолда олий ўқув юртида ўқиш вақти тўғрисидаги ёзувни киритади. Мазкур маълумотлар олинган дипломга мувофиқ ҳолда мазкур корхонадаги иш тўғрисидаги маълумотларни ёзишдан олдин киритилади.

Пастроқда меҳнат дафтарчасининг “Иши тўғрисидаги маълумотлар” бўлимининг 3-устунида сарлавҳа кўринишида корхонанинг тўлиқ номи ёзилади.

Сарлавҳанинг пастидан 1-устунга тартиб сони қўйилади.

2-устунда ишга қабул қилинган сана кўрсатилади.

3-устунда ходимнинг қайси бўлинмага (бўлим, цех ва ҳ.к.) қайси лавозимга (касби/мутахассислик бўйича) қабул қилинганлиги, берилган малака разряди (бундай разряд бериладиган ҳолларда) кўрсатилади. Хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари номлари Хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ВМнинг 2017-йил 4-октябрдаги 795-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ кўрсатилади. 4-устунда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг сон рақами ва санаси кўрсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнат дафтарчасига иш ва ўқиш даврларига оид ёзувларни киритиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчасига иш ва ўқиш даврларига оид ёзувларни киритиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчасига иш ва ўқиш даврларига оид ёзувларни киритиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /publish/doc/text176244_tashkilotga_ishga_yangi_kirgan_hodim_otmni_tugatgan