Жазони ижро этиш муассасаси орқали ишга ёлланган ходимларнинг кадрлар ҳисобини юритиш керакми

preview

«Корхона ишчи кучини тақдим этиш тўғрисида жазони ижро этиш муассасаси билан шартнома тузди. Биз бундай ходимлар бўйича кадрлар ҳисобини юритишимиз керакми?».

Саволга «Нормэксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

 

– Меҳнат шартномаси – бу ходим ва иш берувчи ўртасида мукофот эвазига маълум бир мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишларни бажариш тўғрисидаги келишув.

Корхона меҳнат шартномалари тузилган ходимлар бўйича кадрлар ҳисобини юритиши шарт.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона меҳнат шартномаларини эмас, балки бошқа ташкилот билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган. Тўлов ҳам тўғридан-тўғри ходимларнинг ўзига эмас, балки ушбу давлат ташкилотига ўтказиб берилади. Тегишинча, корхона ушбу ходимлар учун иш берувчи саналмайди ва кадрлар ҳисобини юритмаслиги керак.