ЯММТ ёрдамида ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қандай хабардор қилиш керак

preview

my.mehnat.uz сайтида иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимга огоҳлантириш хатини юбориш ва рўйхатдан ўтиш имконини берувчи функционал пайдо бўлди.  

Ундан қандай фойдаланиш кераклигини «Норма» ва kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ривожлантириш бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова гапириб берди:

 

–  Иш берувчи ходимни штат қисқаришига сабабчи бўлган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгариш туфайли ишдан бўшатаётганда уни бу  ҳақда камида икки ой олдин огоҳлантириши шарт .

my.mehnat.uz сайтининг янги функционали қуйидагиларга имкон беради:

  • қисқартиришга тушган ходимларнинг келгуси  ишга жойлашишига ёрдам бериш мақсадида уларнинг электрон маълумотлар базасини юритиш;
  • билдиришнома хатлари шаблонларини шакллантириш, уларни чоп этиш;
  • ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирилган ходимларнинг ҳисобини юритиш.

 

Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришни рўйхатдан ўтказиш учун:

1) иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг;

2) чап тарафдаги менюда ходим ишлайдиган бўлинмани танланг;

3) унинг Ф.И.Ш рўпарасида «Ҳаракат» устунида «!» тугмасига босинг;

4) Шаклни тўлдиринг:

  • ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми автоматик равишда акс этттирилади;
  • лавозими (ходимнинг ҳозирги лавозими);
  • буйруқ рақами (иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бўлғуси бекор қилиш тўғрисида);
  • буйруқ санаси;
  • модда (меҳнат шартномаси бекор қилинаётган МК моддасини кўрсатинг);
  • қисм (ушбу модданинг керакли қисмини кўрсатинг);
  • банд (кўрсатилган қисмнинг банди);
  • ходимнинг малакаси (агар у ходимда мавжуд бўлса);
  • иш ҳақи (ойига сўм, ходимнинг маоши);
  • иш қидириш учун тақдим этилган кун (ҳафта кунини танланг);
  • телефон рақами (хабарнома юбориш учун ходимнинг алоқа телефон рақами);
  • электрон почта манзили (билдиришномани юбориш учун ходимнинг электрон почта манзили, ихтиёрий);
  • хабарнома санаси (иш берувчи томонидан хабарнома берилган сана);

5) «Сақлаш ва юбориш» тугмасини босинг.

Огоҳлантириш олган ходим «Огоҳлантирилган» мақомини олади;

6) ходимга топшириш учун огоҳлантириш хатини чоп этинг:

Аммо, агар ташкилот бунгача ҳаммага хат берган бўлса ёки бошқа шакл ва мазмундаги хат ёзмоқчи бўлса, унда бу ходим ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун шунчаки тизимга киритилади, хатнинг ўзини эса чоп этмаса ҳам бўлади.

 

Агар огоҳлантириш хати ҳақидаги маълумот хато билан шакллантирилган бўлса

Бундай ҳолда ёзувни бекор қилиш ва янги маълумотларни киритиш мумкин:

1) иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг;

2) чап менюда ходим ишлайдиган бўлинмани танланг;

3) ходимни фамилияси бўйича топинг ва унинг рўпарасидаги «Ҳаракат» устунида «!» тугмасини босинг;

4) Қалқиб чиқувчи ойнада пайдо бўлган «Берилган огоҳлантириш хатини бекор қилмоқчимисиз?» саволига тасдиқловчи жавоб беринг;

5) маълумотни янгидан хатосиз шакллантириш учун юқорида келтирилган йўриқномадан фойдаланинг.