Ходим меҳнат дафтарчасини олмаган, ташкилот номи эса ўзгарган бўлса

preview

«Менгача ишлаган кадрлар бўйича ходим ходимнинг ишдан бўшаганини расмийлаштирган. Аммо собиқ ходим меҳнат дафтарчасини дарҳол олмаган,  ҳамкасбим эса унга меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисида ёзув киритишни унутган. Меҳнат дафтарчаси бизда бўлган вақт мобайнида ташкилотнинг номи ўзгарди (тегишинча, муҳрнинг  изи ҳам ўзгарди). Менда эски муҳр йўқ. Бундай вазиятда ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзув қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Вазият жуда мураккаб. Ундан чиқиш йўли шундай бўлиши мумкин.

Агар ходим ишлаб турган даврда корхонанинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан қуйидаги ёзувни ёзинг:

  • «Корхона номи ___ (сана)дан  ___ га ўзгартирилди».

4-устунда қайта номланишини асосланг (буйруқ, унинг санаси ва рақами). Биринчи ва иккинчи устунларни тўлдирманг .

Кейин 3-устунга қуйидаги ёзувни киритинг:

  • «Меҳнат шартномаси бекор қилинди».

2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинган санани, 4-устунда эса буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатинг.

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзув киритишнинг ушбу вариантида хронология бузилади (объектив сабабларга кўра), аммо муҳр изи мазмуни асосланади.

Эътибор беринг
Сиздан олдин ишлаган ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериш талабини бузган . Агар бундан кейин ходимга меҳнат дафтарчасини олиб кетиш учун келиши кераклиги ҳақида ўз вақтида хабарнома юборилмаган бўлса, у ташкилотга асосланган даъво тақдим қилиши мумкинлигига тайёр туриш керак. Шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашни талаб қилиши мумкин .

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text184986_hodim_mehnat_daftarchasini_olmagan_tashkilot_nomi_esa_uzgargan_bulsa