Ходим таътилдан кейин ишдан бўшаса, меҳнат дафтарчасини қачон бериш керак

preview

«Келгуси ишдан бўшатиш билан ходимга таътил расмийлаштиряпман. У таътилга чиқишдан олдин унга меҳнат дафтарчасини беришни талаб қилмоқда, негаки меҳнат шартномасини бекор қилиш куни ишнинг охирги куни ҳисобланади. Бу тўғрими?».

 

- Ходим ноҳақ.

Ҳақиқатдан ҳам сиз ходимга кейинчалик меҳнат муносабатларини бекор қилиш билан йиллик асосий ва қўшимча таътилларни тақдим қилишингиз  мумкин, агар:

  •   бу ташкилотнинг жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса;
  •  ходим ва иш берувчи шундай келишувга эришган бўлса .

Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳар қандай асосда ишдан бўшатиш билан таътилдан фойдаланиш мумкин, фақат ходимнинг айбдор ҳаракатлари билан боғлиқ бўлганлар бундан мустасно .

Келгусида ишдан бўшатиш билан таътил тақдим қилинганда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади .

Шунинг учун МК 108-м.га мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилади.

Ленара ХИКМАТОВА

 «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос