Меҳнат шартномаси муддати тугаган бўлса, декретдаги аёлни ишдан бўшатиш мумкинми

preview

Аёл 2 ёшгача бола парвариши таътилида бўлган асосий ходиманинг йўқлиги пайтига бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига заводга ишга олинганди. Иш даврида аёл ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига, сўнг бола парвариши таътилига чиқди. Бу даврда асосий ходима ишга чиқди ва директор огоҳлантиришсиз иккичи ходима билан МК 105-моддаси 3- қисми бўйича меҳнат шартномасини бекор қилди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?

 

– Ҳа, қонуний.

Бошқа ходимнинг йўқлиги вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходимнинг ишга чиқиши муносабати билан тугатилади, агар унинг ўрнига олинган аёл бола парвариши таътилида бўлса ҳам. Меҳнат кодексининг иш берувчи ташаббуси билан ҳомиладорлар ва 3 ёшдан кичик фарзандлари бўлган аёлларни ишдан бўшатишни ман қилувчи 237-моддаси бундай ҳолатларга тааллуқли эмас. 

Бироқ, меҳнат шартномаси муддатининг тугаши муносабати билан МК 105- моддаси бўйича ишдан бўшатиш фақат ходимани ишга жойлаштириш шарти билан амалга оширилиши мумкин  Агар ташкилотда бўш иш ўринлари бўлмаса, бу билан маҳаллий меҳнат органи шуғулланади. Аввалги иш берувчи эса ишга жойлашиш даврида ходиманинг иш ҳақини сақлаб қолиши лозим, бироқ, муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан 3 ойдан ортиқ эмас .

Муайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда МК 105-моддасига кўра ходимни ишдан бўшатилиши тўғрисида огоҳлантириш кўзда тутилмаган. Шу жумладан, агар гап бола парвариши таътилида бўлган аёл ҳақида кетаётган бўлса ҳам.