Қайта ташкил этиш иш берувчининг ташаббуси билан ходимларни ишдан бўшатишга сабаб бўладими

preview

 «Компанияда қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда, бўлинмалардан бири алоҳида юридик шахсга айланади. Унинг ходимларини нима кутмоқда? Ходимларни уларнинг розилигисиз ишдан бўшатиш мумкинми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ажралиб чиққан хўжалик юритувчи субъект раҳбари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олгандан сўнг, қайта ташкил этиш фактини қайд этувчи асосий фаолият тўғрисида буйруқ чиқаради.

Ходимларни қайта ташкил этиш амалга ошганлиги тўғрисида ёзма равишда: барча ходимларни имзо остида раҳбарнинг буйруғи билан таништириш ёки ҳар бир ходимга хабарнома юбориш орқали хабардор қилишни тавсия қиламиз.

Ўз-ўзидан юридик шахсни (ташкилотни) қайта ташкил этиш иш берувчининг ташаббуси бўйича ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ходимларнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари қайта ташкил этилгандан кейин ҳам давом этади . Лекин қайта ташкил этиш натижасида ходимлар бошқа лавозимларга ўтказилиши мумкин. Шунингдек, юзага келган вазиятга қараб улар билан меҳнат муносабатлари турли асосларга кўра тугатилиши мумкин.

Масалан, агар қайта ташкил этиш ходимлар сони ёки штат қисқаришига олиб келган бўлса, ишдан озод этилаётган  ходимлар билан меҳнат шартномаларини уларнинг розилигисиз бекор қилиш мумкин.

Бунда иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо остида) хабардор қилиши шарт. Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Огоҳлантириш муддати вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврларини, шунингдек ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажарадиган вақтни ўз ичига олмайди.

Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 1-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, шу жумладан ишдан озод этилаётган ходимлар учун кафолатлар ҳақида батафсил қуйидаги  тушунтиришда ўқинг: