Суд ишдан бўшатилган шахсни ишга қайта тиклаганда аввалги лавозим бўлмаса

preview

Ноябрь ойида ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. У ишдан бўшатишни ноқонуний деб ҳисоблади ва судга мурожаат қилди. Март ойида суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, корхонанинг штат жадвалида ушбу ходим илгари эгаллаган лавозим энди йўқ. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак?

 

- Ходим эгаллаб турган лавозим (штат бирлиги)ни тегишли буйруқ чиқариш йўли билан штат жадвалига қайта киритишга тўғри келади. Негаки суд қарори билан ходим аввалги ишига тикланган. Шунинг учун иш берувчи ходимга аввалги лавозимни ва олдинги меҳнат мажбуриятларини  бажариш имкониятини тақдим қилиши шарт.

Ходим ишга тиклангандан кейин ушбу штат бирлигига эҳтиёж бўлмаса, уни қисқартириш мумкин, аммо бутун жараённи қайтадан амалга ошириш керак бўлади. Яъни,  иш берувчи штат қисқариши сабабли ходимни ишдан бўшатмоқчи бўлса, қонунда назарда тутилган барча ҳаракатларни бажариши керак бўлади, жумладан ходимни бўлажак ишдан бўшатиш тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантириши  бошқа ишни таклиф қилиши  ва бошқалар.

 

Суд  қарорига асосан ходимни ишга қайта тиклашни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш кераклиги ҳақида батафсил бу ерда баён қилганмиз: