Xodimlarga har kungi va har haftalik dam olish qanday beriladi. Bayram kunlarida dam olish

16.09.2025
author avatar

Miхail GASANOV

author avatar

Lenara XIKMATOVA

«Norma» eksperti

Тавсияномада:

– ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш;
– ҳар ҳафталик дам олиш;
– байрам кунларида дам олиш;
– дам олиш ва байрам кунларида ишлашни тақиқлаш.

Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишни қандай белгилаш керак

Ҳар бир ходим дам олиш, бўш вақт ва иш вақтини оқилона чеклаш ҳуқуқига эга. Ҳар кунги дам олиш ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларнинг меҳнат қобилиятини сақлаш, уларга бўш вақт бериш, оилавий мажбуриятларни бажариш ва ҳоказолар учун зарурдир.

Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш – бу ишнинг (сменанинг) тугаши ва кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги вақт. Бундай дам олишнинг энг кам давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус, 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас. Бу Меҳнат кодексининг 206-моддасида белгиланган.

12 соат – бу қонун билан кафолатланган ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишнинг энг кам давомийлиги. Ушбу минимумга барча иш берувчилар, улар қандай иш вақти режимини (бир сменали, кўп сменали, мослашувчан, иш кунини қисмларга бўлиш, вахта ва ҳоказо) ва иш вақтини ҳисобга олишнинг қандай турини (кунлик, ҳафталик ёки жамлаб ҳисобга олиш) қўллашидан қатъи назар, риоя этиши керак. Иш вақтини ҳисобга олишнинг ушбу барча турлари ҳақида биз тавсияномада ёзганмиз.

Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш 12 соатдан ортиқ ҳам бўлиши мумкин, асосийси – кам бўлмаслиги керак.

Мисол
Иш вақтининг нормал давомийлигида ҳар кунги дам олиш
Ташкилотда – бир сменали иш ва иш вақтини кунлик ҳисобга олиш билан унинг нормал давомийлиги. 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунининг давомийлиги максимум 8 соат, 6 кунликда эса – 7 соатни ташкил этади.

Шубҳасиз, бундай иш режимида ҳар кунги дам олиш давомийлиги 12 соатдан ошади.

Агар кўрсатилган режимда қисқартилиган иш вақти белгиланган ходимлар ишласа – ҳар кунги дам олишнинг давомийлиги...

lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling