«Mehnat ta’tillari–2026: yangi qoidalar, eski хatolar va real jarimalar» vebinari boʻyicha savol-javoblar
Таътил олиш ҳуқуқи
|
Агар ходимда таътил кунлари бўйича «минус» юзага келса, унга иккинчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини бўнак тариқасида бериш мумкинми |
Ҳа, таътилни бўнак тариқасида бериш мумкин, лекин фақат бошланган иш йили учун. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътил олиш ҳуқуқи ўша иш йилининг биринчи кунидан бошлаб юзага келади. Ходимнинг йил ичида бу кунларни «ишлаб беришини» кутиш шарт эмас – таътил таътиллар жадвалига мувофиқ берилади. Бунда, агар ходим ўз иш йили тугамасдан ишдан бўшашга қарор қилса, у ишлаб берилмаган, лекин фойдаланиб бўлган таътил кунлари учун компания олдида қарздор бўлиб қолади. Иш берувчи ҳисоб-китоб қилишда бу суммани ушлаб қолишга ҳақли |
|
Агар ўриндошга асосий иш жойида таътил берилган бўлса, иш берувчи унга 6 ой ишламасидан олдин ҳар йилги таътилни бўнак тариқасида бериши шартми? |
Ҳа, иш берувчи ўриндошга, у ҳали белгиланган 6 ойни ишлаб бермаган бўлса ҳам, асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътил бериши шарт. Бунда таътил пули ишланган вақтга мутаносиб равишда тўланади |
|
Агар ходим I гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этса, асосий таътилнинг давомийлигини 21 календарь кундан 30 календарь кунга ошириш ҳақида меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш керакми? |
Ҳа, қўшимча келишув тузиш шарт. Ходим I (ёки II) гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатни тақдим этиши биланоқ, иш берувчи унга давомийлиги камида 30 календарь кун бўлган узайтирилган асосий таътил бериши шарт |
|
Агар ходим 14 календарь кундан ортиқ иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан фойдаланган бўлса-ю, бироқ компаниянинг ички ҳужжати билан бундай даврлар таътил стажига қўшилиши мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, иш йилини қандай тўғри ҳисоблаш керак ва уни сурмаслик мумкинми? |
Ходимнинг иш йили... |

Telegram kanali