Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
Тавсияномада:
– меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатиш қоидалари;
– меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари тахминий рўйхати;
– ходимни ишдан бўшатишни расмийлаштириш;
– алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатиш хусусиятлари.
Меҳнат мажбуриятларининг бузилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий қоидалари
Иш берувчи ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузган ходимни ишдан бўшатиши мумкин . Бунда, ишдан бўшатиш учун битта қўпол қилмишнинг ўзи етарли ва ходимда бунга қадар интизомий жазолар бўлганми, йўқми, бу муҳим эмас.
Бироқ ходимни ушбу асосга кўра ишдан бўшатиш учун меҳнат мажбуриятларининг бузилганлик фактини шунчаки қайд этиш етарли эмас. Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати бўлиши керак. Ҳар бир ташкилот бундай рўйхатни ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзи мустақил ишлаб чиқади. Бунда ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллигидан ҳамда бундай ножўя хатти-ҳаракат келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлардан келиб чиқиш лозим . Масалан, арзимаган интизомий ножўя ҳаракатлар учун ишдан бўшатиш мумкин эмас.
