Ишлаб чиқаришда бекор туриб қолишда ходимга қандай ҳақ тўлаш ва расмийлаштириш керак
Баъзида вазият ташкилотни ўз ишини тўлиқ ёки қисман тўхтатишга мажбур қилади. Масалан, Ўзбекистондаги кўплаб компаниялар 2023 йил январь ойида электр таъминотидаги узилишлар ва табиий газдан фойдаланиш чекловлари туфайли қийинчиликларга дуч келишди. Бекор туриб қолиш турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин, шу жумладан – иш берувчи ёки ходимнинг айби билан.
– Янги МК «бекор туриб қолиш» тушунчасига аниқ таъриф беради. Бу - ишни қуйидаги сабабларга кўра вақтинча тўхтатиб туришдир :
- иқтисодий (энергия ресурслари ва хом ашёлардан фойдаланишнинг чекланганлиги, иш ҳажмининг йўқлиги, молиявий инқироз, контрагентлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузиш ва бошқалар.);
- технологик (ускуналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш ва...
