Ташкилот мулкдори ўзгарганда ёки у қайта ташкил этилганда, идоравий мансублиги (тобелиги) ўзгарганда ходимлар билан нима қилиш керак
Тавсияномада:
- Ташкилот мулкдорининг ўзгариши ёки унинг қайта ташкил этилиши муносабати билан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми
- «Ташкилот мулкдорини алмаштириш» нима дегани
- «Қайта ташкил этиш» нима дегани ва у қандай шаклларда амалга оширилади
- Мулкдор алмашгандан кейин ходим билан меҳнат муносабатларини давом эттириш қандай расмийлаштирилади
- Ташкилот мулкдорининг ўзгариши ёки унинг қайта ташкил этилиши муносабати билан ходимларнинг меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш керакми
Ташкилот мулкдорининг ўзгариши ёки унинг қайта ташкил этилиши муносабати билан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми
Мулкдор алмашганда, ташкилотнинг идоравий мансублиги (тобелиги) ўзгарганда, шунингдек у қайта ташкил этилганда меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом эттирилади
. Яъни аслида бундай ҳолатларнинг юзага келиши – ходимлар билан меҳнат шартномасинибекор қилиш учун асос бўлмайди.
Бунда ташкилотнинг янги мулкдори ёки иш берувчи қайта ташкил этилгандан кейин штат жадвалини қайта кўриб чиқишни, ходимлар сонини ўзгартиришни ҳоҳлаши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу эса айрим ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин.
