Лавозим йўриқномасини қандай тузиш керак ва у иш берувчига қандай ёрдам бериши мумкин

26.11.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- лавозим йўриқномаси нима учун керак

- лавозим йўриқномасида нималар ёзилиши керак

- лавозим йўриқномаларини ким тузиши керак

- лавозим йўриқномасининг амал қилиш муддати

- лавозим йўриқномаси қандай ўзгартирилади

Лавозим йўриқномаси нима учун керак 

Меҳнат мажбуриятларини бажармаётган ёки бузаётган ходимга нисбатан, агар бу мажбуриятлар ҳеч қаерда ёзилмаган бўлса, бирон-бир чора кўриш жуда қийин. Масалан, сизнинг сотувчи-маслаҳатчингиз бир кунда ўнта товар ўрнига битта товар сотади ва шунга кўра савдо режасини бажармайди. Раҳбариятнинг бу ходимни ишдан бўшатиш нияти тушунарли, лекин меҳнат қонунчилиги нуқтаи назаридан хаммаси худди шундай бўлиши аниқ эмас. Ахир агар меҳнат шартномасида ходим «мижозларга маслаҳат бериши ва товарни сотиши» керак, деб ёзилган бўлса, кунига сотилган битта буюм ҳам унга иш жойини сақлаб қолиш ҳуқуқини беради.

Амалиётда кўпинча шундай бўлади: меҳнат шартномасида фақат лавозимнинг номи ва асосан меҳнат интизомига ва ички меҳнат тартибига риоя қилишга тааллуқли энг умумий мажбуриятлар кўрсатилади. Ходим ўз меҳнат вазифаси доирасида нима қилиши кераклиги эса оғзаки келишиб олинади. Бунинг оқибати шундай бўладики, ходим у ёки бу ишни бажаришдан бош тортган тақдирда, раҳбар ҳеч нарса қила олмайди – чунки ходимнинг бундай мажбурияти ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Бундай бўлишига йўл қўймаслик учун, ходимнинг барча функционал вазифаларини иложи борича батафсил баён қилиш зарур. Шу ерда лавозим йўриқномаси ёрдамга келади. У иш берувчи учун мажбурийми? Йўқ, Меҳнат кодекси иш берувчидан лавозим йўриқномаларини тузишни талаб қилмайди. Шунинг учун уларнинг бўлмаслиги меҳнат қонунчилигини бузиш сифатида баҳоланмайди ва иш берувчининг жавобгарлигига сабаб бўлмайди. Ходимнинг барча мажбуриятлари доирасини бевосита меҳнат шартномасида кўрсатиш мумкин. Аммо агар бундай мажбуриятлар кўп бўлса ва улар ўзига хос хусусиятга эга бўлса, ҳар ҳолда улар билан меҳнат шартномасини «ортиқча тўлдириб юбориш» эмас, балки алоҳида ҳужжатда белгилаш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, лавозим йўриқномасида, функционал вазифалардан ташқари, шунингдек қуйидаги вазифалар ҳам кўрсатилади:  

  • ходимнинг асосий ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • мазкур лавозим бўйича малака талаблари – маълумот даражаси, иш тажрибаси ва бошқалар;
  • раҳбариятга бўйсуниш ва бошқа бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби;
  • бошқа муҳим иш шартлари.

Шунингдек йўриқномалар ўхшаш вазифаларга эга бўлган ходимлар ўртасида ишни тақсимлашга ёрдам беради. Масалан, офисда иккита референт ишлайди. Ким нима билан шуғулланишини тушуниш учун бир йўриқномада «қўнғироқларни қабул қилади ва ташриф буюрувчиларга маслаҳат беради»,...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro