Ходим устидан суд ҳукми чиқарилган бўлса, меҳнат шартномасини қандай бекор қилиш керак
Ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг 168-моддаси 1-қисми 3-банди бўйича қандай ҳолларда бекор қилиш мумкин
Ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг 168-моддаси 1-қисми 3-банди бўйича бекор қилиш қуйидаги ҳолларда қонуний бўлади:
1) ходимга нисбатан қонуний кучга кирган суд ҳукми мавжуд бўлса.
Биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция тартибида шикоят қилиш ва протест билдириш учун белгиланган муддат (ҳукм эълон қилинган ёки унинг нусхаси маҳкумга топширилган кундан бошлаб 10 сутка) ўтгач қонуний кучга киради (ЖП 497-4-м.). Агар бу муддат ичида апелляция/протест берилмаган бўлса, ҳукм кучга киради ва тегишинча меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Апелляция/протест берилганда, агар ҳукм бекор қилинмаган бўлса, у апелляция инстанцияси суди қарори эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
2) ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно этадиган жиноий жазо турига ҳукм қилинган бўлса. Қуйидагилар ишни давом эттиришга тўсқинлик қилиши мумкин:
- озодликдан маҳрум қилиш, шу жумладан умрбод;
- ахлоқ тузатиш ишлари, агар суд ҳукмига кўра улар маҳкумнинг иш жойида ўталмаса;
- муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ЖК 45-м.
Бундай лавозим ёки фаолият турини ва бу жазони ўташ муддатини суд айблов ҳукмини чиқараётганда белгилайди. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг лавозими ёки унинг фаолияти билан бевосита боғлиқ жиноятлар учун асосий жазо сифатида 1 йилдан 5 йилгача муддатга ва қўшимча жазо...
