Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида ва қандай ҳужжатларни кейин талаб қилиш керак
Тавсияномада:
• номзод тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар;
• иш берувчининг талабига кўра қўшимча ҳужжатлар;
• номзод тўғрисидаги талаб қилиш мумкин бўлмаган маълумотлар;
• номзод тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги ишга қабул қилишни асосли равишда рад этиш сифатида.
Номзод қандай ҳужжатларни тақдим этиши шарт
МК ишга қабул қилиш чоғида номзоддан қандай ҳужжатларни олишни белгилайди
. Демак, ходимни ишга расмийлаштирганда ундан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилинг:
- паспорт ёки ID-карта, ёхуд уларнинг ўрнини босувчи ҳужжат;
- қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма. Кўчирмани аввалги иш берувчи тасдиқлаши керак;
- ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- маълумоти тўғрисидаги ҳужжат – олий ёки ўрта махсус, профессионал ташкилотни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом, сертификат, гувоҳнома ва ҳоказо;
- ЖШШИР;
Айрим ходимлар учун истиснолар мавжуд:
|
16 ёшгача бўлган номзодлар |
Тақдим этади: – Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки ID-картани – Ота-онанинг розилигини – 086/у-шаклдаги маълумотномани
|
|
Биринчи марта ишга кираётган ходимлар |
Меҳнат дафтарчаси ёки ундан кўчирмани тақдим этмайди |
|
Ўриндошлар |
Меҳнат дафтарчаси ёки ундан кўчирма ўрнига асосий иш жойидан маълумотномани тақдим этади |
|
Чет эл фуқаролари |
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини, меҳнат дафтарчаси ёки ундан кўчирмани тақдим этмайди |
|
Ҳарбий хизматга мажбурий бўлмаганлар |
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тақдим этмайди |
Жадвал
Ишга қабул қилиш чоғида номзодлардан қандай ҳужжатларни талаб қилиш керак
|
Ҳужжат тури |
Оддий ходим |
Биринчи марта ишга кираётган ходим |
16 ёшгача бўлган шахс |
Вояга етмаган |
Ўриндош |
Чет эллик ходим |
Ногиронлиги бўлган ходим |
|
Паспорт, ID карта |
|


Канал в телеграм