Энди ЯММТ дирекцияси фойдаланувчиларнинг маълумотларни тузатиш мурожаатларини telegram орқали қабул қилмайди

preview

25 мартда «Elektron mehnat daftari» telegram-гуруҳида ЯММТга ўзгартишлар киритиш бўйича фойдаланувчилар мурожаатлари учун янги манзиллар ҳақида эълон қилинди. Батафсил маълумотни нашрда ўқинг.

 

Электрон меҳнат дафтарчаларини техник қўллаб-қувватлаш telegram-гуруҳида ходимнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги нотўғри ёки хато маълумотларга ўзгартишлар киритиш бўйича фойдаланувчилар мурожаатлари учун янги манзиллар белгиланди. Масалан, агар меҳнат шартномасини рўйхатга олишда маълумот нотўғри киритилган бўлса.

Ўзгартишлар киритиш учун мурожаатларни қуйидаги манзилларга йўллаш мумкин:

  • edo.ijro.uz тизимига;
  • ymmt_idak_mehnat@exat.uz ёки dev@bv.gov.uz электрон почта манзилларига.

 

ЯММТ-да ўзгартишлар қандай киритилади ёки киритилган маълумот қандай ўчирилади – бу тўғрисида батафсил маълумотни Kadrovik PRO эксперти, ЯММТ ривожланиш бўлими бошлиғи Зарнигор АБДУРАХМОНОВАНИНГ тавсияномасида ўқинг.

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text207302_endi_yammt_direkciyasi_foydalanuvchilarning_malumotlarni_tuzatish_murojaatlarini_telegram_orqali_qabul_qilmaydi