Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

04.04.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш берувчи ходимга тўланиши лозим бўлган қайси тўловларни кечиктирганлиги учун моддий жавобгар бўлади;
– иш берувчи ходимга тўланиши лозим бўлган тўловларни кечиктирганлик учун қандай миқдорда моддий жавобгар бўлади.

Иш берувчи қайси тўловларни кечиктирганлиги учун моддий жавобгар бўлади

Иш берувчи ходимга қуйидаги тўловларни кечиктирганлиги учун моддий жавобгар бўлади:

1) иш ҳақи. Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаган тақдирда – меҳнат шартномасида белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи қоида тариқасида ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнак ва қолган қисм)  тўланади. Бу умумий қоиданинг истиснолари бор: ҳукумат иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифаларини  белгилаши мумкин

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro