Пригодится каждому кадровику в июне:
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш: Меҳнат кодексига қандай қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда

Олий Мажлис депутатлари Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни режалаштираётган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ўзгартишлар иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш ва уларнинг энг кўп давомийлигига тааллуқлидир. Бу ҳақида kadrovik.uz нашрида батафсил ўқинг.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ходимлар ва иш берувчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш ва уларнинг бир йилдаги энг кўп давомийлигини ҳисоблашни соддалаштириш режалаштирилмоқда.
Ҳозир Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари ишга ортиқча ишланган ҳар бир соати учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади . Бундан ташқари, МК йил давомида бундай ишнинг энг кўп давомийлигини белгилайди – 120 соат. Иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш қисмида қонун лойиҳасида ортиқча ишлашнинг дастлабки икки соати учун бир ярим баравар миқдорда, икки соатдан ортиқ иш учун эса – ҳар бир соат учун камида икки баравар ҳақ тўланиши назарда тутилмоқда.