Пригодится каждому кадровику в декабре:
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритади. Кадрдар бўйича мутахассис нималарни эътиборга олиши керак
Президент Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 1095-сон Қонунни имзолади. Ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида тўртта асосий қонун ҳужжатларига: МЖТК, Меҳнат кодекси, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ва «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунларга тааллуқли. Ўзгартиришлар ҳақида kadrovik.uz нашрида батафсил ўқинг.
Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартибидаги ўзгаришлар
1095-сонли Қонун билан Меҳнат кодексининг 262-моддасига ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этишда иш ҳақини ҳисоблашга бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим ўзгартиришлар киритилди.
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш
Қонун қабул қилингунга қадар иш вақтидан ташқари ишларга соатлар бўйича аниқ градацияга эга бўлмаган ҳолда ҳақ тўланар эди: иш вақтидан ташқари ишларнинг ҳар бир соатига камида 2 баравар миқдорда ҳақ тўланар эди.
1095-сонли Қонунга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг бир кундаги дастлабки 2 соати учун энди камида 1,5 ҳисса миқдорида, икки соатдан ортиқ қисми учун эса камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Эътибор беринг
Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда иш вақтидан ташқари ишнинг ҳар бир соати учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади
Kadrovik.uz тавсия қилади
Иш вақтидан ташқари ишнинг бир йилдаги энг кўп давомийлиги
Меҳнат кодексининг 190-моддасидан иш вақтидан ташқари ишларни йилига 120 соат билан чеклаш тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. Бу шуни англатадики, иш берувчилар ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишда кўпроқ мослашувчанликка эга бўлади, аммо қонунчиликда белгиланган бошқа чекловлар сақланиб қолади.
Кадрлар бўйича мутахассис нималарни эътиборга олиши керак. Иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлашни тартибга солувчи барча локал норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва иш ҳақини ҳисоблаш дастурларидаги ҳисоб-китоб формулаларини актуаллаштириш зарур.
Ўқишни тавсия қиламиз
Хусусий бандлик агентликлари билан ишлашдаги ўзгаришлар
Ходимларни танлаш ёки чет элга юборишда хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик қиладиган кадрлар бўйича мутахассислар учун қуйидаги янгиликлар муҳимдир.
|
Кафолатлар ва жавобгарликни кучайтириш |
Агентликлар эндиликда БҲМ 4000 баравари миқдоридаги захира жамғармасини банклардаги депозитларга жойлаштиришлари шарт. |
|
Хизмат кўрсатиш тўғрисидаги барча шартномалар бўйича таваккалчиликларни мажбурий суғурталаш жорий этилди |
Агентлик ва хорижий иш берувчининг талабгор олдидаги солидар жавобгарлиги белгиланди |
|
Ҳужжат айланишига янги талаблар |
Барча хизмат кўрсатиш шартномалари «Xorijda ish». электрон тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади. Агентликлар ўзи томонидан юборилган фуқароларнинг хориждаги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориши шарт. Муаммолар юзага келганда агентлик бошқа иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўриши ёки Ўзбекистонга қайтарилишини таъминлаши шарт |
|
Ваколатларни Миграция агентлигига бериш |
Миграция соҳасида назорат ва тартибга солиш функциялари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказилди. Энди айнан шу орган: • миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади; • хусусий бандлик агентликлари фаолиятини назорат қилади; • хорижий иш берувчилар реестрини юритади; • очиқ ва шаффоф мезонлар бўйича бандлик агентликлари рейтингини шакллантиради |
Kadrovik.uz тавсия қилади
Кадрлар бўйича мутахассис учун эслатма: ўзгаришлар муносабати билан нималар қилиш керак
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомлар ёки ташкилотнинг иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган бошқа локал ҳужжатларини қайта кўриб чиқинг ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритинг.
- Локал ҳужжатлардаги ўзгаришлар ҳақида ходимларни хабардор қилинг.
- Иш вақтидан ташқари соатларнинг янги градациясини ҳисобга олган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табеллари шаклларини янгиланг.
- Бандлик агентликлари билан ишлашда уларда амалдаги суғурта полислари ва захира жамғармалари мавжудлигини текширинг.
Ишда ёрдам берадиган Чек-варақлар ва Блок-схемалар: