Пригодится каждому кадровику в феврале:
ЯММТ пуллик хизматларни жорий этади: улар қандай тартибда тақдим этилади ва иш берувчилар қанча тўлайди
ЯММТда қўшимча пуллик хизматлар жорий этилмоқда: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан my.mehnat сайтида тижорат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланди. Бу меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ташкилий тузилмани шакллантириш ва бошқаларга тааллуқлидир. Қарор кучга кирган. Қандай пуллик хизматлар жорий этилаётгани, улар қандай муддатларда кўрсатилиши ва қанча туриши ҳақида батафсил нашрда ўқинг.
Янги қарор ишга нималарни олиб киради
Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2025 йилдаги 763-сон қарори билан ЯММТда иш берувчиларга тижорат электрон хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унда аниқ тартиб ўрнатилган бўлиб, унга кўра, иш берувчи пуллик хизмат учун мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, бундай хизматларни кўрсатишга қўйиладиган талаблар ҳам белгиланди. Бунда ЯММТдан фойдаланиш бепул
. Тижорат хизматларидан фойдаланиш учун иш берувчи ихтиёрий асосда мурожаат қилиши мумкин.
Тижорат хизматларидан фойдаланиш учун иш берувчи ваколатли органга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ҳужжат ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилади ва ЭРИ билан тасдиқланади. Унга барча зарур ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматида илова қилинади.
Kadrovik.uz тавсия қилади
ЯММТга қандай тижорат хизматлари киритилади
Қарор билан иш берувчилар учун пуллик тижорат электрон хизматларининг учта тури жорий этилмоқда: меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш; аввалги иш берувчиларда ишлаганлик тўғрисидаги маълумотлар асосида электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш; ташкилий тузилмани шакллантириш. Қуйида ҳар бир хизматга батафсил тўхталамиз.
Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ўзгартиришлар киритиш
|
Хизматга нималар киради |
|
|
Хизматларни кўрсатиш муддати |
3 иш куни |
|
Мурожаат қилиш мумкин бўлган муддат |
Меҳнат шартномаси тузилган, унга ўзгартиришлар киритилган ёки у бекор қилинган пайтдан эътиборан 2 иш куни ичида |
|
Хизмат нархи қанча бўлади |
Битта ходим бўйича маълумотларни расмийлаштириш учун БҲМ 2 фоизи - 8 240 (03.12.25 ҳолатига кўра) |
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризада қандай маълумотлар кўрсатилиши керак |
|
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак |
|
Ўқишни тавсия қиламиз
Электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш
|
Хизматга нималар киради |
|
|
Хизматни кўрсатиш муддати |
15 иш куни |
|
Мурожаат қилиш мумкин бўлган муддат |
Меҳнат шартномаси тузилган, унга ўзгартиришлар киритилган ёки у бекор қилинган пайтдан эътиборан 2 иш куни ичида |
|
Хизмат нархи қанча бўлади |
Битта ходим бўйича маъоумотларни киритиш учун БҲМ 5 фоизи – 20 600 (03.12.25 ҳолатига кўра) |
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризада қандай маълумотлар кўрсатилиши керак |
|
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак |
|
BKadrovik.uz тавсия қилади
Иш берувчининг ташкилий тузилмасини шакллантириш
|
Хизматга нималар киради |
|
|
Хизматни кўрсатиш муддати |
5 иш куни |
|
Мурожаат қилиш мумкин бўлган муддат |
Меҳнат шартномаси тузилган, унга ўзгартиришлар киритилган ёки у бекор қилинган пайтдан эътиборан 2 иш куни ичида |
|
Хизмат нархи қанча бўлади |
Битта ходим бўйича маъоумотларни киритиш учун БҲМ 50 фоизи – 206 000 (03.12.25 ҳолатига кўра) |
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризада қандай маълумотлар кўрсатилиши керак |
|
|
Хизматдан фойдаланиш учун аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак |
|
Тавсиянома
ЯММТда штат жадвалини қандай шакллантириш ва унга ўзгартиришларни қандай киритиш ҳақида янада батафсил Kadrovik PRО экспертларининг тавсияномасида ўқинг.
Пуллик хизматлар кўрсатишнинг умумий қоидалари
ЯММТда пуллик хизматни олиш учун ариза бериш
1 қадам. Мy.gov.uzда рўйхатдан ўтиш. Иш берувчи Интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинетга кириш имкониятига эга бўлиши керак.
2 қадам. Электрон мурожаат. Аризада иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2025 йилдаги 763-сон қарори билан тасдиқланган хизмат паспортига мувофиқ зарур ҳужжатлар илова қилиниши керак.
3 қадам. Аризани ЭРИ билан имзолаш. Ариза электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
4 қадам. Аризани ЯММТга юбориш. Ҳужжат ЯИДХПда унинг учун ҳақ тўланганда автоматик равишда ЯММТ дирекциясига юборилади.
5 қадам. Кўриб чиқиш муддати. Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Агар ҳужжат ишдан ташқари вақтда ёки ишланмайдиган куни келиб тушган бўлса, уни кўриб чиқиш кейинги иш кунидан бошланади.
ЯММТ томонидан тақдим этиладиган тижорат хизмати учун ҳақ тўлаш
Ҳар бир хизмат бўйича тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2025 йилдаги 763-сон қарори билан тасдиқланган Хизмат паспортида кўрсатилган. Тўлов ариза бериш чоғида ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Эътибор беринг
Хизмат кўрсатилмаган тақдирда, тўлов қайтарилмайди, агар:
- иш берувчи нотўғри маълумот берган бўлса;
- ариза топширилгандан сўнг иш берувчи хизматдан фойдаланишни рад этишга қарор қилса;
- иш берувчи аниқланган хатоларни белгиланган муддатда бартараф этмаган бўлса;
- ҳужжатларда қонунбузарликлар аниқланган бўлса.
Тўлов такрор олинмайди, агар:
- хизмат кўрсатиш ЯММТ томонидан техник сабабларга кўра тўхтатилган бўлса;
- ваколатли орган хатога йўл қўйган бўлса.
Ваколатли орган томонидан хатога йўл қўйилган тақдирда хизмат такроран бепул кўрсатилади.
Хизматларни кўрсатиш муддатлари ва бўлиши мумкин кечикишлар
Ҳар бир хизмат бўйича стандарт муддатлар:
- Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишr– 3 иш куни.
- Аввалги иш берувчиларда ишлаганлик тўғрисидаги маълумотлар асосида электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш – 15 иш куни.
- Ташкилий тузилмани шакллантириш – 5 иш куни.
Бунда хизмат кўрсатиш муддатларига хизмат кўрсатишни тўхтатиб туриш даврлари кирмайди, агар:
- ЯММТ ёки my.gov.uz тизимида техник носозлик юзага келган бўлса.
- Иш берувчи хатоларни ўз вақтида бартараф этмаган бўлса.
- Иш берувчи етишмаётган ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса.
Агар хизматни бажаришда ваколатли орган хатоларни аниқласа, иш берувчига хатоларни бартараф этиш тўғрисида сўров юборилади. Сўровда аниқ муддат кўрсатилади. Агар иш берувчи камчиликларни белгиланган муддатда тузатмаса, маълумотлар бекор қилинади ва аризани такроран тақдим этишга тўғри келади.
Ўқишни тавсия қиламиз