Иш берувчининг байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишдаги 7 та асосий хатоси
Ишламайдиган байрам кунлари – бу ходим қонуний равишда ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга бўлган кунлардир. Улар Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган:
1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Президент Фармон билан иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида иш ва дам олиш кунларини кўчиришни назарда тутиши мумкин. Шунинг учун ҳар йили Меҳнат вазирлиги янгиланган ишлаб чиқариш календарларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Бу ташкилотларга кадрларга оид ҳужжатлар билан ишлашни осонлаштиради.


Канал в телеграм