Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак

preview

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити якшанбада, 11 август куни нишонланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган дастлабки иш вақти тақвимида 12 август, душанба куни байрам куни сифатида кўрсатилган.

Ходимлар таътилини расмийлаштиришда бу кун байрам куни сифатида таътил кунларини ҳисоблашга киритилмаган эди. Масалан, ходим 1 августдан 10 кунлик таътил олган. Дастлабки тақвимга биноан 12 август – бу байрам куни эканлигини инобатга олиб, ишга чиқиш 14 августда бўлиши керак эди. Энди байрамнинг аниқ санаси 11 август куни деб белгиланганда, ишга чиқиш санаси 1 кунга кўчирилмоқда. 10 кун давом этадиган таътилга чиққан ходим ишга 13 август куни чиқиши керак.

Мисоллар:

  • агар ходимга таътилдан ишга чиқиш санаси 13 август деб белгиланган бўлса, - 12 август куни ишга чиқиш лозим бўлади;
  • агар ходимга таътилдан ишга чиқиш санаси 27 август деб белгиланган бўлса, - 26 август куни ишга чиқиш лозим бўлади;
  • агар ходим таътилни 13 августдан расмийлаштирган бўлса, 12 август – унинг учун иш куни.

Шу муносабат билан қуйидагиларни тавсия қиламан:

  • иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш;
  • зарурат бўлганда таътилга доир буйруқларга ўзгартиришлар киритиш;
  • ходимларни ишга чиқиш ва таътилдан қайтиш саналарига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилиш.

Диққат! Жорий йилнинг август ойида иш вақти нормаси ҳам ўзгармоқда:

  • беш кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни;
  • олти кунлик иш ҳафтасида 27 иш куни.

 Тегишинча иш соатлари сони ҳам ошади.

Таътил пули ҳисоб-китобига бу ўзгартиришлар таъсир кўрсатмайди. Сабаби якшанба ва дам олиш кунларига ҳақ тўланмайди, меҳнат таътили эса ходимга  олти кунлик иш кунидан келиб чиқиб тақдим этилади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.


Таътил вақти Таътил вақти Таътил вақти /publish/doc/text175498_qurbon_hayitini_nishonlash_sanasi_belgilanishi_munosabati_bilan_buhgalter_va_kadrlar_hizmati_hodimi_nima_qilishi_kerak1