Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 й. 86-сон "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2022 й.

N 86



МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ

РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ ЯГОНА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом 1-иловага мувофиқ;

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда "Лицензия" ахборот тизими орқали тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.


4. Рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур қарорга 3-иловада келтирилган масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.


5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Фаолиятини рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат асосида амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахслар учун мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.

Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар икки ой муддатда амалдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгалари фаолиятларини мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) рухсат бериш тартиб-таомиллари "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишига ўтиши муносабати билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорга 3-иловада келтирилган рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш

ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни

республика даражасида қабул қиладиган ваколатли

органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш

бўйича Апелляция кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Ваколатли органнинг раҳбари, Кенгаш раиси


2. Ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Ваколатли органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси


4. Ваколатли орган таркибий бўлинмасининг раҳбари, Кенгаш аъзоси


5. Ваколатли орган юридик хизматнинг раҳбари, Кенгаш котиби


Изоҳ. Зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига ваколатли органнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқа вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилиши мумкин.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

3-ИЛОВА



Рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-

таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш

ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

ГРАФИГИ

Т/р

Лицензия номи

Масъул ижрочилар ва муддат*

Вазирлар Маҳкамасида масъул ва муддат**

1.

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

Транспорт вазирлиги

2022 йил 20 март

Ш. Абидов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 1 апрель

2.

Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш учун рухсатнома

3.

Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларини фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги хулоса

4.

Эксплуатант сертификати

5.

Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

6.

Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати

7.

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат

8.

Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари учун сертификат

9.

Фуқаро ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати

10.

Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2022 йил 20 март

11.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома

12.

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

13.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

14.

Архитектура-режалаштириш топшириғи

Қурилиш вазирлиги

2022 йил 20 март

15.

Лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш

16.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб олиш

17.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

18.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси

19.

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилиги бўйича давлат экспертизаси хулосаси

20.

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома

Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

2022 йил 20 март

Ш. Абидов,

Х. Бердибаев,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 1 апрель

21.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

2022 йил 20 март

Ш. Абидов,

Т. Рапиков,

А. Жуманазаров,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 1 апрель

22.

Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси

Давлат солиқ қўмитаси

2022 йил 22 март

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 5 апрель

23.

Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Давлат божхона қўмитаси

2022 йил 22 март

24.

Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома

25.

Махфий картография материалларини кўпайтириш учун рухсатнома

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

2022 йил 22 март

26.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш учун рухсатнома

27.

Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш учун рухсатнома

28.

Импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2022 йил 22 март

29.

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2022 йил 24 март

М. Вахабов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 11 апрель

30.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

31.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома

32.

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун сертификат

33.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

2022 йил 26 март

О. Қудратов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 15 апрель

34.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси

2022 йил 28 март

Т. Рапиков,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 20 апрель

35.

Ветеринария сертификати

36.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озиқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

37.

Карантин рухсатномаси

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

2022 йил 28 март

38.

Фитосанитария сертификати

39.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома

Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2022 йил 28 март

Т. Рапиков,

Ш. Абидов,

М. Вахабов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 20 апрель

40.

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2022 йил 1 апрель

Ф. Рахимов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 23 апрель

41.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

42.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома

43.

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

2022 йил 2 апрель

А. Жуманазаров,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 26 апрель

44.

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома

45.

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома

46.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома

47.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома

48.

Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома

49.

Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома

50.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома

51.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома

52.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома

53.

Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса

54.

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома

55.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома

56.

Кон ажратиш далолатномаси

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

2022 йил 2 апрель

57.

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани келишиб олиш

58.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш

59.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга туширишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор

60.

Ер қаъри тўғрисидаги геологик материалларда назарда тутилган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисида қарор

61.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор

62.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

63.

Ер қаъри бўйича геологик материалларга доир лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси

64.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ҳисобга олиш

65.

20 киловаттдан ортиқ қувват да ишлайдиган объектларга энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиб олиш

Энергетика вазирлиги

2022 йил 2 апрель

66.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2022 йил 2 апрель

А. Жуманазаров,

М. Вахабов,

Ш.Абидов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 26 апрель

67.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2022 йил 2 апрель

А. Жуманазаров,

М. Вахабов,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 26 апрель

68.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2022 йил 4 апрель

Ш. Ражаббаев,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 29 апрель

69.

Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор

70.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома

71.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

72.

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома

73.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома

74.

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

"Ўзархив" агентлиги

2022 йил 4 апрель

75.

Аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома

Мудофаа вазирлиги

2022 йил 6 апрель

Х. Бердибаев,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

2022 йил 30 апрель

76.

Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш учун рухсатнома

77.

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома

Миллий гвардия

2022 йил 6 апрель

78.

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

Ички ишлар вазирлиги

2022 йил 6 апрель

79.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома

80.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

81.

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

82.

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III - V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника воситалари бундан мустасно

83.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

*) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш санаси.


**) Вазирлар Маҳкамасига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини белгиланган тартибда ҳимоясини ташкил қилиш санаси.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

ғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.";


б) 2-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 29-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўналиш чизмаси транспорт воситасининг ва юкнинг йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги ҳақида муҳр билан тасдиқланади (бундай ёзуви бўлмаган йўналиш чизмаси ҳақиқий ҳисобланмайди).".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида:


а) 3-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги";


б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Рухсатномалар Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда махсус электрон ахборот тизими орқали берилади.";


в) 7-8 ҳамда 11 - 14-бандлар, 2 - 4, 6 - 8-боблар, шунингдек, 1 - 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;";


б) 1-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.";


8 - 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"III. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби";


16-банддаги "Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади.";


19 - 21-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


23-банддаги "5 - 12-иловаларига мувофиқ шакллар" сўзлари "7-иловага мувофиқ шакл" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2 5-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


31, 36, 40, 44 - 46-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


65-бандда:

учинчи хатбошидаги "рухсатномада кўрсатилган уларнинг ўсиш муҳитидан ташқари (ғамлаш, тўплаш ва бошқа) ҳаракатлардан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "ёки ўсимликларни тўплаш ва сақлаш шароитларининг мавжуд эмаслиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 1, 2, 4, 6, 9, 10, 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


в) 2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом";


1-банддаги "ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида" сўзлари "ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


4 - 13 ва 15 - 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва зоология коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари Конвенция талабларига мувофиқ аниқланади.";


21-банддаги "Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, шу жумладан" сўзлари "Ҳайвонот дунёси объектларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича берилади.";


23-банднинг ўнинчи-ўн биринчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


345511 - bm_п32и33утр 32-33, 37, 66 - 71, 73 - 111, 120 ва 124-125-бандлар ҳамда Низомга 1 - 3, 5-6, 8 - 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши тегишлича иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда рухсатнома ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорида:


а) 7-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тегишлича бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 11-илова ва 13-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида" 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 52-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 31 мартдаги 72-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига 8-илованинг 14-банди "б" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 15 декабрдаги 987-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 42 ва 52-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 8-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида" 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги 614-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 28 ва 32-бандлари, 38-бандининг "а", "б" кичик бандлари, рус тили матнидаги 40-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 3 декабрдаги 977-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1-илова.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 83-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарорига 2-илованинг 6-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 499-сон қарорининг 10-банди ҳамда қарорга илова.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 4 июлдаги 559-сон қарорига илованинг 4, 7-8, 12, 25-бандлари.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 27-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига 1-илованинг 2-банди "а" ва "б" кичик бандлари.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1-илова.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сон қарорига 2-илованинг 2-банди "в" кичик банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 207-банди "а" ва "б" кичик бандлари, 249, 255-бандлари ҳамда 284-бандининг "г" кичик банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 7-банди "а" ва "б" кичик бандлари.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 22-банди "б", "в", "г" кичик бандлари.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги 508-сон қарорига илованинг 2-банди "б" кичик банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Фильм ва сериаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда кинематографияни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2020 йил 29 декабрдаги 813-сон қарорига 2-илованинг 1 ва 3-бандлари.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 12 августдаги 513-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 февраль