Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2023 й. 119-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги

шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда - Қонун) белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига, давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди.

Нафақалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларнинг қонуний вакили (кейинги ўринларда - қонуний вакил) - ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси;


нафақа - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга, Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга тегишли равишда нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;


нафақа тайинлаш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими;


нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) - ваколатли органнинг нафақа тайинлаш учун зарур бўлган маълумотлар сақланадиган "Пенсия", Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "ТИЭК", Адлия вазирлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви", Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "ОИТСга қарши кураш" тизимлари;


"проактив шакл"да нафақа тайинлаш - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсга унинг бирор бир шаклдаги мурожаати талаб этилмайдиган, инсон омилисиз ваколатли орган томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот тизимлари орқали кўрсатиладиган давлат хизмати.


3. Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;

в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;

д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.


4. Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;

б) парваришлаш нафақаси;

в) ногиронлик нафақаси;

г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

д) ёшга доир нафақа.


5. Ушбу Низомнинг 4-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган нафақалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органнинг ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида "проактив шакл"да тайинланади.

Ушбу Низомнинг 4-банди "в" - "д" кичик бандларида назарда тутилган нафақалар давлат хизматлари марказлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги (кейинги ўринларда - Марказ) ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади.

6. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг исталган вақтда нафақа олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.


7. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа (парваришлаш нафақаси бундан мустасно) тайинлаш тўғрисида манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади.


8. "Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида ушбу ташкилотлар маъмурияти томонидан ташкилот жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига мурожаат қилинади.

9. Ушбу Низомда назарда тутилган нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.


10. Нафақаларни тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади.


11. Нафақалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва тўланади.



2-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН 18 ЁШГАЧА

БОЛАЛАРГА НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИ

        

12. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.



3-БОБ. ПАРВАРИШЛАШ НАФАҚАСИ

         

13. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига иловада белгиланган касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакили парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга.


14. Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга у пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ҳар бир 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида тайинланади.



4-БОБ. НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИ

         

15. Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахслар эга.



5-БОБ. БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК НАФАҚАСИ

         

16. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари эга.


17. Қонуннинг 19-моддасида белгиланган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритилади.



6-БОБ. ЁШГА ДОИР НАФАҚА

      

18. Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.


19. Ёшга доир нафақа болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга - 55 ёш, аёлларга - 60 ёш ва эркакларга - 65 ёшга етганда тайинланади.


20. Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб эътироф этилганлиги тўғрисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотларга асосан ваколатли орган томонидан тайинланади.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларнинг нафақаси миқдорида тайинланади.



7-БОБ. НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

          

21. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида "проактив шакл"да тайинланади.

Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.

22. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига "проактив шакл"да ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича нафақа тайинланади.


23. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тиббий кўрикка келган 18 ёшгача бўлган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрик натижаларига кўра ногиронлик белгиланган тақдирда, болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига "проактив шакл"да нафақаларни тайинлаш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон маълумотларни "ТИЭК" ахборот тизими орқали ногиронлик белгиланган 18 ёшгача боланинг ва (ёки) унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


24. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига "проактив шакл"да нафақани тайинлаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон маълумотларни "ОИТСга қарши кураш" ахборот тизими орқали ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ёки унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


25. Ваколатли орган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган маълумотлар асосида:

қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига;

қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизимига сўровлар юборади.


26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва маълумотларни ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


27. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари асосида "Пенсия" ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


29. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга нафақани тайинлашни рад этиш тақиқланади.


30. Ваколатли орган томонидан:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига нафақа тайинланганда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар;

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланиши рад этилгани ва унинг сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.


31. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига "проактив шакл"да парваришлаш нафақаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади.


32. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига "проактив шакл"да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон маълумотларни "ТИЭК" ахборот тизими орқали қонуний вакилнинг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига "проактив шакл"да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон маълумотларни "ОИТСга қарши кураш" ахборот тизими орқали қонуний вакилнинг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


34. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган маълумотлар асосида:

қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига;

қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизимига сўровлар юборади.


35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


36. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


37. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари асосида "Пенсия" ахборот тизими орқали автоматик равишда ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


38. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этади:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;

б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этиш тақиқланади.


39. Ваколатли орган томонидан:

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тайинланганда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган нафақа олувчининг мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборилади;

шахсга парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.


40. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар ушбу Низомга 7 - 9-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тайинланади.


41. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс (бола) ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда - мурожаат қилувчи) нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

42. Мурожаат қилувчи ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақаси ва ёшга доир нафақани олиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими мурожаат қилувчининг номидан, мурожаат қилувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

43. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


44. Мурожаат қилувчилар томонидан сўровнома тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар сўровномада мурожаат қилувчиларнинг нотўғри маълумотлари кўрсатилган бўлса, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун мурожаат қилувчига беш кун муддат берилади ҳамда давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


45. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


46. Мурожаат қилувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига электрон шаклда юборилади.

47. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:

нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини, вафот этган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Адлия вазирлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига;

нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги бўлган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизимига сўров юборади;

нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "ТИЭК" ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.


48. Ваколатли орган мурожаатчининг маълумотларини ўрганганидан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига ёки Марказга юборади.

Нафақа тайинлаш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, нафақа тайинлашни рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот ваколатли орган томонидан мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар юборилади.


49. Давлат хизматлари маркази ёки Марказ ваколатли органдан маълумотларни олганидан сўнг 5 дақиқа ичида:

нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;

нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


50. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.


51. Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига боқувчисини йўқотганлик нафақасидан нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли орган оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган ваколатли органга тегишли хабарномани юборади ва нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.


52. Нафақалар:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органга "ТИЭК" ахборот тизими орқали юборилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган кундан бошлаб, ногиронлик белгиланган муддатнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган муддатга;

б) парваришлаш нафақаси қонуний вакилга Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органга "ТИЭК" ахборот тизими орқали юборилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган кундан бошлаб, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган муддатнинг бутун даврига, бироқ ногиронлиги бўлган бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган 18 ёшдан ошмаган муддатга;

в) ногиронлик нафақаси ёшидан қатъи назар, Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органга "ТИЭК" ахборот тизими орқали юборилган шахсни I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган муддатга;

г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига Қонуннинг 19-моддасида белгиланган муддатга;

д) ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган ёшга тўлган кундан умрбод муддатга тайинланади.


53. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси улар бошқа пенсиялар ва нафақалар олишидан қатъи назар, 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.


54. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизимлари орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:

қонуний вакил ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизими орқали;

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) онани фарзанди ногиронлиги болаликдан бўлган шахс (бола)лиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "ТИЭК" ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.


55. Давлат хизматлари маркази ёки Марказ маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида:

нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;

нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


56. Нафақалар Қонуннинг 47-моддасида белгиланган муддатларда тайинланади.


57. Ушбу Низом қоидаларига асосан шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи йўқлиги сабабли унга нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, ваколатли орган рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига, Марказга ёки ЯИДХП орқали нафақа олган шахсга электрон тарзда юборади.


8-БОБ. НАФАҚАЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


58. Нафақалар қонунчиликка мувофиқ нафақа миқдори ёки нафақа ҳисоблаш тартиби ўзгарган тақдирда қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда нафақалар уларнинг миқдори ёки ҳисоблаш тартиби ўзгаришига асос бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва миқдорларда ваколатли орган томонидан қайта ҳисоблаб чиқилади.


59. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси оиланинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари таркиби ўзгарганда қайта ҳисоблаб чиқилади. Нафақалар ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади.



9-БОБ. НАФАҚАЛАРНИ ТЎЛАШ

          

60. Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.


61. Нафақалар ҳар ойда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.


62. Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси 18 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси бўлса 23 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчилари ёки талабалари сафидан чиқарилган сўнгги ой учун, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.


63. Нафақалар қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома орқали тўланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) аъзоси бўлган давлатлар - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.

Бунда ишончнома берган шахс ваколатли органга бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган нафақага бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ваколатли орган томонидан нафақа олувчининг келиш имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда, ваколатли орган ходимлари тайинланган нафақага бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун нафақа олувчи турган жойга бориш ҳуқуқига эга.

Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишончли вакил нафақа тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ва ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ваколатли органга хабар бериши шарт.

Ишончнома нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ваколатли органга нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.


64. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.


65. Шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, нафақани тўлаш доимий яшаш, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида давом эттирилади.


66. Шахс томонидан қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда, нафақалар Қонуннинг 55-моддасида назарда тутилган тартибда тўланади.


67. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ваколатли орган томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг йиғмажилдларини жўнатиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


68. "Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун тегишли ёшга доир, боқувчисини йўқотганлик ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.


69. Тайинланган нафақани тўлаш:

нафақа олувчи вафот этганда;

нафақа олувчини тайинланган нафақани олиш ҳуқуқи йўқолганда;

нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги аниқланганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.


70. Тайинланган нафақани тўлаш:

нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;

кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилот орқали нафақа олинмаганда;

нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);

нафақа олувчи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;

нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида нафақа олувчи томонидан ариза берилганда;

суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;

ишончнома берган шахс унга тайинланган нафақага ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда вақтинча тўхтатиб турилади.

Тайинланган нафақани тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.

Нафақани тўлаш ушбу банд бўйича тўхтатилган тақдирда, нафақа олувчи ёки унинг қонуний вакили ваколатли органга келиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилгандан сўнг тикланади.

Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлиб, Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига нафақа тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Нафақани тўлаш ваколатли орган томонидан қайта тикланади.


71. Нафақа олувчи нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки "Меҳрибонлик", "Мурувват" уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда, нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади ёки қайта тикланади.


72. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда, тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ва жазодан озод этилгандан кейин мурожаат қилинган кундан бошлаб қайта тикланади.


73. Нафақа олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилган кундан Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида қайта тикланади ва бир йўла тўланади.

Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чекловсиз бир йўла тўланади.


74. Қонунга мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага нафақа ва парваришлаш нафақаси бундан мустасно.


75. Нафақа олувчига Қонунга мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги маротаба тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.


76. Нафақа олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади.

Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолинган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бунда нафақа олувчи вафот этган ой учун банк пластик картасига кирим қилинган маблағлар вафот этган нафақа олувчининг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига қайта тўланмайди ва ваколатли органга қайтарилмайди.

Бир неча шахс олинмай қолинган нафақани олиш учун мурожаат қилганда, уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма нафақа олувчи вафотидан кейин олтмиш кундан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг олинмай қолган нафақа суммаси ногиронлик белгиланган муддатдан ошмаган давр учун тўланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

       

77. Ушбу Низом қабул қилингунга қадар нафақа тайинлаш учун ариза билан бирга тақдим этилган барча ҳужжатлар ва Пенсия жамғармаси бўлимининг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарори нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.

Нафақа "проактив шакл"да тайинланганда ва нафақа тайинлаш учун давлат хизматлари марказига, Марказга ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, маълумотлар "Пенсия" ахборот тизимида сақланади.

78. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида автоматлаштирилган тарзда олинган электрон шаклдаги маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.

Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


79. Ушбу Низомга мувофиқ нафақаларни тайинлаш учун зарур бўлган ва ваколатли органга ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу маълумотларни юборган вазирлик ёки идорага юклатилади.


80. Нафақа миқдори ўзгаришига ёки уни тўлаш тўхтатилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ваколатли орган бўлимига хабар бериши шарт.


81. Нафақадан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


82. Нафақа олувчи ушбу Низомга асосан тайинланган нафақани ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда, ёзма равишда қилган мурожаати асосида ихтиёрий тўхтатиш ҳуқуқига эга.


83. Нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.


84. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақаларни тайинлашда ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


85. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


86. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

         

            




Низомга

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача

болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига

"проактив шакл"да нафақани тайинлаш

юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар


Субъектлар


         

Механизм

        


Бажариш муддатлари








1-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги


Соғлиқни сақлаш

вазирлиги


        

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ёки унинг қонуний вакили тўғрисида маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

         


Ногиронлик

белгиланганидан сўнг

5 дақиқа ичида


ОИВ аниқланганидан

сўнг 5 дақиқа ичида












2-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


       

1. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон сўров юборади.


2. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўровлар юборади.

      


Маълумотлар олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида














3-босқич

Адлия вазирлиги


       

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

       

Сўров келиб тушганидан

сўнг 5 дақиқа ичида









Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


       

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

        






4-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


    

1. Келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади.


3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.

    


      

Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида


Қарор қабул қилинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида











         

           




Низомга

2-ИЛОВА



Камбағалликни қисқартириш ва бандлик

вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган

18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига

"проактив шакл"да нафақа тайинлаш учун

ваколатли органга юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР

        

         

I. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг

қонуний вакили тўғрисида маълумот

        

1. Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:



4. Ҳудуд номи:



5. Туман (шаҳар) номи:



6. Яшаш жойи:



7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):



              

II. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг

маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

     

1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:



2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг "ТИЭК" ахборот тизимидаги уникал рақами:



4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:


бирламчи


қайта

5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси:



6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:



7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришиги муҳтожлиги:



8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:



9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани кайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:



10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:



          

           




Низомга

3-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОИВга

чалинган 18 ёшгача бўлган бола ва (ёки) унинг қонуний

вакилига "проактив шакл"да нафақани тайинлаш

учун ваколатли органга юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР

            


I. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг

қонуний вакили тўғрисида маълумот

       

1. Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:



4. Ҳудуд номи:



5. Туман (шаҳар) номи:



6. Яшаш жойи:



7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):




II. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг

маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

         

1. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:



2. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:


бирламчи


қайта

4. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:



5. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:



6. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани кайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:



7. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:



         

           




Низомга

4-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига

"проактив шакл"да парваришлаш нафақасини

тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

      

Механизм

      

Бажариш муддатлари








1-босқич


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги


      

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

      


Ногиронлик

белгиланганидан

сўнг 5 дақиқа ичида






Соғлиқни сақлаш вазирлиги

       

ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

        


ОИТС IV босқичига

аниқланганидан сўнг

5 дақиқа ичида









2-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


     

1. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.


2. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборади.

        


Маълумотлар

олинганидан сўнг

5 дақиқа ичида

















3-босқич

Адлия вазирлиги


         

Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга юборади.

        

Сўров келиб тушганидан

сўнг 5 дақиқа ичида










Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


     

Қонуний вакил ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага васий ёки ҳомий тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

    


Сўров келиб тушганидан

сўнг 5 дақиқа ичида











4-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


    

1. Келиб тушган маълумотларига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади.


3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади.

    


         

Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида


Қарор қабул

қилинганидан сўнг

5 дақиқа ичида












         

           




Низомга

5-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига

"проактив шакл"да парваришлаш нафақасини

тайинлаш учун Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли

органга юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР

          


I. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган

18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот

         

1. Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:



4. Ҳудуд номи:



5. Туман (шаҳар) номи:



6. Яшаш жойи:



7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):




II. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари

(маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

              

1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:



2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг "ТИЭК" ахборот тизимидаги уникал рақами:



4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:


бирламчи


қайта

5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси:



6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:



7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришиги муҳтожлиги:



8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:



9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани кайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати :



10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:



         

           




Низомга

6-ИЛОВА



Ортирилган иммунитет танқислиги

синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган

18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакилига

"проактив шакл"да парваришлаш нафақасини

тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан

ваколатли органга юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР

             


I. Ортирилган иммунитет танқислиги

синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган

18 ёшгача боланинг  қонуний вакили

тўғрисида маълумот

         

1. Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:



4. Ҳудуд номи:



5. Туман (шаҳар) номи:



6. Яшаш жойи:



7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):




II. Ортирилган иммунитет танқислиги

синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги

бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари

(маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

         

1. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:



2. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификаци ярақами (ЖШШИР):



3. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:


бирламчи


қайта

4. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:



5. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:



6. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани кайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:



7. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:



         

            




Низомга

7-ИЛОВА



Ногиронлик нафақасини тайинлаш

юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Субъектлар

         

Механизм

          

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо

бўлган шахс ёки унинг

қонуний вакил)

     

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

         

      

Хоҳишига кўра



Мурожаат қилинганда








2-босқич


  

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

    


         

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

          


         

Сўровнома тўлдирилгандан

сўнг 5 дақиқа ичида


Автоматик тарзда




















3-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


       

1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига сўров юборади.


2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборади.

         


Сўровнома келиб

тушганидан сўнг

5 дақиқа ичида











4-босқич



Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


           

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани хакидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилагнилиги ҳақида СМС-хабар юборади.

          


Қарор қабул қилинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида













5-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари


           

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

           


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида







            

            




Низомга

8-ИЛОВА



Боқувчисини йўқотганлик

нафақасини тайинлаш юзасидан

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

                

Босқичлар

Субъектлар

      

Механизм

          

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо

бўлган шахс ёки унинг

қонуний вакил)

              

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

    

     

Хоҳишига кўра



Мурожаат қилинганда
















2-босқич


          

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

          


      

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

         


       

Сўровнома

тўлдирилгандан сўнг

5 дақиқа ичида


Автоматик тарзда




















3-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


         

1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.


2. Қонуний вакил вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосининг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборади.

       


Сўровнома келиб

тушганидан сўнг

5 дақиқа ичида











4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

          

1. Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилагнилиги ҳақида СМС-хабар юборади.

           

Маълумотлар

ўрганилганидан сўнг

5 дақиқа ичида
























5-босқич



Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари


             

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

          


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида




           

          




Низомга

9-ИЛОВА



Ёшга доир нафақани тайинлаш юзасидан

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Субъектлар

            

Механизм

           

Бажариш муддатлари

1-босқич


Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо

бўлган шахс ёки унинг

қонуний вакил)

       

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

        

         

Хоҳишига кўра



Мурожаат қилинганда

















2-босқич


         

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

           


       

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

         


          

Сўровнома

тўлдирилгандан сўнг

5 дақиқа ичида


Автоматик тарзда




















3-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси

бўлими


          

1. Қонуний вакил кекса ёшдаги шахснинг ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборади.


2. Мурожаатчини фарзанди болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) бола эканлигини ўрганиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига сўров юборади.


3. Мурожаатчини болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) билан қариндошлиқ алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

          


Сўровнома келиб

тушганидан сўнг

5 дақиқа ичида











4-босқич


Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


        

1. Келиб тушган маълумотларга асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилагнилиги ҳақида СМС-хабар юборади.

           


Маълумотлар

ўрганилганидан сўнг

5 дақиқа ичида











5-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари


             

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

          


Маълумот олинганидан

сўнг 5 дақиқа ичида




           

           




Низомга

10-ИЛОВА




(сана)

(рақам)

           

Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик

ва ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича

СЎРОВНОМА

        

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар

             



1. Нафақа тури





2. Фамилияси:



3. Исми:



4. Отасининг исми:



5. Туғилган санаси:



6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:



7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:



9. Телефон рақами:



10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



II Мурожаат қонуний вакили томонидан

берилганида тўлдирилади

           

1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:



4. Туғилган санаси:



5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:



6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:



8. Телефон рақами:



9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


           

Мурожаат қилувчининг имзоси

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 март