Ходимни қай тарзда ва қайси муддатда ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш лозим (жадвал)

preview

Иш берувчи алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақида ходимни аввалдан огоҳлантириши шарт. Бироқ, баъзан у ходимни аввалдан огоҳлантирадими, ёки огоҳлантириш ўрнига компенсация тўлайдими – танлаши мумкин.

Қуйидаги жадвалда ишдан бўшатишнинг у ёки бу асосларига қараб огоҳлантириш шартлари келтирилган

Buxgalter.uz тавсия қилади
Меҳнат низоларининг олдини олиш учун доимо ходимни меҳнат шартномаси тугатилиши ҳақида имзо қўйдириб огоҳлантиринг, ҳаттоки агар қонун огоҳлантиришнинг бунлай шаклига амал қилишни талаб қилмаса ҳам.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос

МК моддаси

Огоҳлантириш муддати

Огоҳлантириш ўрнига компенсация тўлаш имконияти

Огоҳлантириш шакли

Синовнинг қониқарсиз натижаси

 

87 м.1қ.

Меҳнат шартномасини тугатишдан 3 кун аввал

 

Йўқ

 

Ёзма

Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш технологиясидаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқариши натижасида ходимлар сони (штати) қисқариши ёки ишлар хусусияти ўзгариши;

корхонанинг тугатилиши 

100-м. 2 қ 1-б.

Меҳнат шартномасини бекор қилишдан камида 2 ой аввал 

Томонларнинг келишувига кўра .

 

Яъни огоҳлантириш муддатини пул компенсацияси билан алмаштириш учун иш берувчи ва ходимнинг икки томонлама розилиги керак

 

Ёзма

Ходимнинг малакаси етишмаслиги ёки саломатлигининг ҳолати сабабли бажараётган ишига мос эмаслиги

 

100-м. 2-қ.2.

Меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 2 ҳафта аввал 

 

Томонларнинг келишувига кўра.

 

Агар муайян ишни бажариш ходимга тиббий хулоса билан ман этилган бўлса, огоҳлантириш керак эмас. Бу ҳолда унга 2 ҳафталик маош ўлчамида компенсация тўланади . 

 

Ёзма

Корхона эгасининг ўзгариши.

 

Бу асос бўйича фақат корхона раҳбарини, унинг ўринбосарларини, бош бухгалтерини (корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаса – унинг вазифаларини бажарувчи ходимни) ишдан бўшатиш мумкин

 

100-м.2-қ. 6.

 

Меҳнат шартномасини тугатишдан камида 2 ой аввал .

Иш берувчининг хоҳишига қараб.

 

Яъни, огоҳлантириш ўрнига иш берувчи ходимга огоҳлантириш муддатига мос компенсация тўлашга ҳақли .

Ёзма

Қонунчиликка биноан ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган ходимнинг пенсия ёшига етиши

100-м.2-қ.7. 

Меҳнат шартномасини тугатишдан камида 2 ой аввал .

Томонлар келишувига кўра

Ёзма

Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг тизимли бузилиши

100-м.2-қ. 3.

Меҳнат шартномасини тугатишдан камида 3 кун аввал .

 

Иш берувчининг хоҳишига қараб

 

Ёзма ёки оғзаки

 

Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг бир марталик қўпол бузилиши

 

100-м.2-қ.П. 4.

Меҳнат шартномасини тугатишдан камида 3 кун аввал .

 

Иш берувчининг хоҳишига қараб

 

Ёзма ёки оғзаки

Эътибор беринг!

Алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатилиш ҳақида қандай қилиб тўғри огоҳлантириш кераклиги ва меҳнат шартномаси бекор қилинганини қандай расмийлаштириш лозим эканлиги ҳақида  бу ерда ўқинг.

Ленара ХИКМАТОВА,

Меҳнат ҳуқуқи бўйича  «Норма» эксперти 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text175475_hodimni_qay_tarzda_va_qaysi_muddatda_ishdan_bushash_haqida_ogohlantirish_lozim_jadval1